Latest news

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  8 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

Даврон Файзиев: “Олдимизга кейинги босқичга чиқиш вазифаси қўйилганди” News

Даврон Файзиев: “Олдимизга кейинги босқичга чиқиш вазифаси қўйилганди”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичининг жавоб ўйинида “Қўқон-1912” ўз майдонида “Сўғдиёна”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Дастлабки учрашувда ҳам жиззахликлар 1:0 ҳисобида муваффақият қозонганди. Шу боис Даврон Файзиев жамоаси чорак финалга йўл олди. Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки биринчи учрашувда биз кейинги босқичга чиқиш масаласини ўз майдонимизда хал этишга яқин эдик. Аммо 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Жавоб учрашувги ҳам пухта ҳозирлик кўрилганди. Бугун ўзинглар ҳам кўрдинглар, майдонда жиддий кураш кечди. “Қўқон-1912” яхши шаклланган жамоа. Таркибида махоратли ўйинчилар талайгина. Бу жамоанинг олдинги ўтказган 3-4та баҳсларини дискини кўриб чиққандим ва шунга монанд тактика ишлаб чиқдик. Бугун омад биз томонда бўлди – дея гап бошлади Даврон Орипович. 

- Олдимизга вазифа қилиб кейинги босқичга чиқиш масаласи қўйилганди. Бугун уни сафарда амалладик. Бундан хурсандмиз. Энди қўқонликлар билан чемпионат доирасида 26 июнь куни яна ўйнаймиз. Бўлажак баҳс ҳам оғир кечишини ҳозирдан айтиш мумкин. Чунки уч маротаба кетма-кет бир жамоа билан ўйнаш жуда оғир. Энди уйдаги ўйинга янада жиддий тайёрланишга харакат қиламиз. Биз учун яхши кунлар яқинлашмоқда деган бўлардим. Хушхабарни эшитган бўлсангиз, “Қўқон-1912” билан ўйинни Жиззахдаги янги стадионда ўтказамиз. Буни жуда интиқлик билан кутаётгандик. Янги стадиондаги илк учрашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд қилишга уринамиз. 

- Асосий вазифамиз бу йил олий лигада жамоани ўз ўрнини топишида хизмат қилиш. Бунинг учун ҳали олдинда яна кўп ишлашимиз керак. Энг аввало барқарорликка эришиш учун жамоада тартиб-интизом биринчи навбатда бўлиши керак. Шундагина мақсадга эришиш мумкин. 

- Кубокнинг чорак финалида энди “Бунёдкор” ва “Обод” жуфтлиги ғолиби билан ўйнаймиз. Ундан олдин чемпионат доирасида иккита муҳим учрашув кутиб турибди. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз ва муваффақиятли иштирок этиш учун курашамиз – дейди Файзиев. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика