Latest news

21:43"Брюгге" — "Аталанта". Таркиблар маълум  0 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  24 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  7 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  16 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  8 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  2 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  43 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз” News

Даврон Файзиев: “Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз”

Олий лигада жорий мавсум бош мураббий сифатида дебют мавсумини ўтказган Даврон Файзиев ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.

Сабаби кўпчилик мухлислар “Сўғдиёна”ни чемпионат аввалида мавсум омадсизлари қаторига қўшиб қўйишганди. Файзиев эса бунга жавобан, таниқли бўлмаган футболчилар билан кучлилар сафида қолишни уддалади.

Энди кейинги йил ҳам жамоа элитадаги иштирокини давом эттиради. Биз жамоанинг келгуси режаларини билиш мақсадида Даврон Файзиевнинг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Чемпионатнинг охирги турида, “Бунёдкор”га қарши ўйнадик. Ушбу баҳс тугагач, футболчиларга таътил берганмиз – дея гап бошлади Файзиев. Шунинг учун ҳозир жамоанинг барча аъзоси дам олишда. Насиб қилса, 20 декабардан йигитларни ўз қароргоҳимизда йиғишни режалаштириб турибмиз.

- Бу йил таркибимизда ўйнаган бир қатор футболчиларга олий лиганинг етакчи клубларидан таклифлар бўлмоқда. Лекин биз ҳам қўл қовуштириб турмоқчи эмасмиз. Имкон қадар асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз.

- Бу йил дарвозамизни қўриқлаган молдавиялик посбонимиз ўз юртига жўнаб кетган. Александр Меленьчук юртимизга сафимизга қайтиб келиши керак. Чунки тажрибали голкипер билан оғзаки келишиб олганмиз.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар ҳам бор албатта. Энг биринчи навбатда олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтириш учун маҳоратли ҳужумчиларни олишимиз керак. Шунингдек ярим ҳимояга ҳам янги ўйинчилар таклиф этишни мўлжаллаб турибмиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика