Latest news

00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  1 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  39 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  41 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  4 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди" News

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

 Баҳодир Аҳмедов шогирдлари “B” гуруҳи 2-тури доирасида Тожикистон футзалчиларига қарши баҳс олиб боради.

Жанубий Кореяга билан бўлиб ўтган беллашувда хет-трик муаллифига айланган Даврон Чориев ЎФФ матбуот хизматига бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Жанубий Кореяга қарши яхши ўйинимизни намойиш қила олдик. Ишончли ғалабадан кейин жамоада ижобий кайфият ҳукмронлик қилмоқда. Эртанги беллашувга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса, бу ўйинни ҳам ғалаба билан тугатамиз.  



Айтиш керакки, сўнгги икки йил ичида Тожикистон футзал термасининг савияси анча ошди. Бўлажак рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказганмиз, уларнинг нималарга қодир эканидан хабардормиз. Жанубий Кореяга қарши беллашувдан кейин Япония ва Тожикистон ўйинини спорт мажмуасидан туриб кузатдик. Эртанги рақибимиз Японияга етарлича ташвиш туғдирганига ҳамда жисмонан бақувват эканига гувоҳ бўлдик.

Тожикистонга қарши ўйин осон кечмайди, буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Аммо олдимизга юқори мақсадли вазифалар қўйилган ва бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. 2016 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида, 2017 йили Туркманистонда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотдаги Осиё ўйинларида вице-чемпион бўлдик. Умид қиламанки, бу сафар қитъа чемпионлигини қўлга киритамиз”, – деди Даврон Чориев.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика