Latest news

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  3 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  172 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Даврон Чориев: "Осиё чемпионати саралашига яхши тайёргарлик кўрдик" News

Даврон Чориев: "Осиё чемпионати саралашига яхши тайёргарлик кўрдик"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 15-17 октябрь кунлари Эроннинг Табриз шаҳрида 2018 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида иштирок этади.

Гуруҳда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Непал, Туркманистон ва Қирғизистон билан беллашишади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар Хитой Тайпеида ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Ушбу мусобақа 6-18 февраль кунларига белгиланган. Биз Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Даврон Чориев билан Эрон сафари олдидан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Осиё чемпионати саралашига қачондан тайёргарлик бошланди?

- Ашхободда ўтган Осиё ўйинлари якунига етгач мураббийлар бизга 3 кун дам беришди. Октябрь ойининг бошидан буён кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаяпмиз. Тайёргарлик жуда яхши савяида олиб борилмоқда. Аслида Ашхабоддаги мусобақа ҳам айнан Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик эди.


- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида фикрларингиз?
- Рақиблар ҳақида нима дейишим мумкин? Непал терма жамоаси биз учун сирли рақиб, тўғриси бу жамоа ҳақида маълумотга эга эмасман. Қирғизистон терма жамоаси кучли, уларнинг ҳам таркиби бизники каби ёшартирилган. Туркманистон ўз уйида ўтган Осиё ўйинларида чорак финалга қадар етиб борди. Улар ҳам бизга етарлича қаршилик кўрсатишлари турган гап.

- Терма жамоамиз ҳамон Пулпис, яъни Хосе Мария Мендез тактикасида ўйнаётган экан. Бу тўғри маълумотми?

- Бу тўғри маълумот. Терма жамоамиз ҳозир ҳам 100 фоиз Хосе Мария Мендезнинг тактикаси бўйича ўйнамоқда. Унинг тажрибаси бизга ҳамон қўл келмоқда.

- Баҳодир Аҳмедовни жуда кучли футзалчи экани барчамизга аён. Айни пайтда у терма жамоа бош мураббийи бўлиб ишламоқда. Аҳмедов қандай мураббий?

- Баҳодир акани Ўзбекистонда энг кучли мураббийлардан бири деб ҳисоблайман. Энди терма жамоамиз билан бирга Осиёда ҳам яхши натижаларга эришишларига ишонаман.

- Шу ўринда Ашхободда ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларидан олган таассуротларингиз ҳақида сўрамасак бўлмайди.

- Осиё ўйинлари аъло даражада ўтди. Таркибимиз анча ёшартирилганига қарамай яхши натижа кўрсатдик деб ўйлайман. Ҳар ҳолда финалга чиқиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. У қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар.


- Анчадан буён Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида жамоадаги ёшлардан кимларни алоҳида кўрсатган бўлар эдингиз?
- Ёшлар орасида ўзига яраша кучли ўйнчилар бор. Масалан, Акбар Усмонов, Илҳом Ҳамроев... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

- Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўпурар бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи Акбар Усмонов нима учун милий терма жамоага чақирилмаяпти?

- Тўғриси бу саволга жавоб бера олмайман. Таркибни бош мураббий танлайнди. Бу саволни мураббийларга берсангиз тўғри бўларди.


- Келажакда худди акангиз Дилшод Раҳматов сингари фаолиятингизни хорижда давом эттиришингиз мумкинми?
- Бўлиши мумкин. Таклифлар бўлса агар менга маъқул келса албатта ўз кучимни хориж чемпионатида синаб кўришни истардим. Аммо айни пайтда бор фикру-хаёлим Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга Осиё чемпионатига чиқиш. Худо хоҳласа, юзимиз ёруғ бўлиб юртимизга қайтамиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика