Latest news

10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  1 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  2 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2

Даврон Абдураҳмонов: "Беларусь бизга қарши анча яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди" News

Даврон Абдураҳмонов: "Беларусь бизга қарши анча яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлангач терма жамоамиз аъзоси Даврон Абдураҳмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Осиё чемпионатига ташланган қуръа ҳақида нима дея оласиз?
- Гуруҳимизда осон ўйинлар бўлмайди. Барча ўйин оғир ўтиши аниқ. Чунки ҳамма жамоа Жаҳон чемпионатига чиқишни истайди.

- Гуруҳдан жой олган жамоалар ҳақида...
- Ливан ва Қирғизстонга қарши бир неча марта ўйнаганман. Қирғизистон кучли ва аҳил жамоа. Ливан ҳам ўз ўйин услубига эга жамоа. Улар бор кучи билан кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилишади.



- Саудия Арабистони "сирли тулпор"ми?
- Саудия Арабистони билан олдин ўйнамаганмиз. Улар "сирли тулпор" бўлишадими ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Мусобақа бошланишига қадар мураббийлар рақиблар ҳақидаги барча маълумотларни беришади. Менимча кўпроқ Саудия Арабистонини ўргансак керак.

- Беларусь терма жамоасига қарши ўтган иккита ўйин ҳақида фикрларингиз.
- Беларусь жуда ҳам яхши шаклланган жамоа. Ўйинлар осон кечгани йўқ. Рақиб бизга қарши анча яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Биринчи ўйинда Беларусь ғалабага эришди. Лекин биз ҳам вақти келганда тезлик билан ўйин услубимизни ўзгартира олишимизни кўрсатдик ва иккинчи учрашувда зафар қучдик, - дейди Даврон Абдураҳмонов. 


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика