Latest news

20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  0 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  15 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  4 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   88 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  8 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7

Давид Трезеге: "Франция терма жамоасини бошқариш учун Зиданда тажриба етарли" News

Давид Трезеге: "Франция терма жамоасини бошқариш учун Зиданда тажриба етарли"

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге Зинедин Зиданнинг миллий жамоада ишлаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

- Франция терма жамоасидаги собиқ жамоадошингиз Зиданга четдан қараб нималарни ўйлайсиз, буюк футболчи буюк мураббийга айландими? Бу спортда камдан-кам холатларда юз беради.

- Ҳа, тўғри. Зиданнинг омади келди дейиш мумкин: У ҳаммаси ойдин бўлган вазиятга тушиб қолди. Биринчидан, "Реал" президенти билан яқин муносабатлар Зиданга жамоада ишлаш имкониятини берди.

Иккинчидан, клубдаги футболчиларнинг савияси юқори бўлишига қарамай, Зидан жамоага ўз ғоясини сингдира олди. Бенитесни ҳеч ким тушунмади, Зиданни эса тезда қабул қилишди. Шу сабабли жамоанинг даражаси ўсганидан ҳайрон бўлмадим.

- Зидан Чемипонлар лигасидаги кетма-кет учинчи ғалабадан сўнг жамоани ташлаб кетиши сизни ҳайрон қолдирмадими?

- Бу президент билан муҳокама қилиниб, узоқ ўйлаб қабул қилинган қарор.

- Бутун дунё шокка тушди.

- Бу нормал холат деб ўйлайман, чунки жамоа ютиб турганидан доимо шундай бўлишини истаб қоласиз. Одатда уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган мураббий клубдан кетмайди. Бироқ, тахминимча, Зидан ҳам бу борада ўйлаб қолган. 3та муваффақиятли мавсумдан сўнг "Реал" футболчиларини яна рухлантириш, жамоада ўзгаришлар кераклигини тушунган Зидан кетишга қарор қилди. Бироқ клуб эшиклари доимо у учун очиқ.

- Зиданни Франция терма жамоаси устози сифатида тасаввур қила оласизми?

- Нега энди йўқ? У шабҳасиз юқори савияли мураббий. Терма жамоани шуғуллантириш учун стратегияни аниқ тушуниш ва ўйланган ғояни тезда қўллаш қобилиятига эга бўлиш керак. Зиданда тажриба етарли деб ўйлайман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика