Latest news

20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  1 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  43 20:36"Ноттингем Форест" — "Челси". Галлахер ва Палмер асосий таркибда  2 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  4 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  5 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  4 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  7 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  6 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  16 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  6 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  20 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  9 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  7

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари News

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари

Бир неча кун олдин Про лиганинг 1-тур учрашувлари якунига етди.

Бироз олдин тур рамзий терма жамоасини тақдим қилган бўлсак, навбат тур лауреатларига. 

Championat.asia сайти талқинига кўра Про лигада 1-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал").

Бу йил қишки трансферлар вақтида "Машъал" сафига келиб қўшилган Умиджон Ҳамроев илк турданоқ ўзини кўрсатишни бошлади. Шу куни "Қўқон-1912" жамоаси рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Муборакликлар посбони шу куни жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Умуман бу турда дарвозасини яхши қўриқлаган киперлар бир неча нафарни ташкил қилди. Якунда Умиджон Ҳамроев танловида тўхталинди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши футболчиси  - Мўмин Мелиев ("Хоразм").

Жароҳат сабаб бир йилга яқин вақтни майдон ташқарисида ўтказган Мўмин Мелиев яна катта футболга қайтди. Ҳужумчи қайтишини "Хоразм" сафида гол билан бошлади. "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда унинг ягона голи "Хоразм"га меҳмонда 3 очко келтирди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи  - Руслан Аҳмедов ("Хоразм").

Про лига жамоалари орасидан мавсумни фақат 2 та жамоа ғалаба билан бошлади. "Арал" уйда "Дўстлик"ни мағлуб этган бўлса, "Хоразм" сафарда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилишни уддасидан чиқди. Руслан Аҳмедов шогирдлари меҳмонда ўйнаганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилди ва ортга ютуқ билан қайтди. 



Rating: +2   

Comments

   
18 mar 15:01:33
Dr_anonim
))
   
18 mar 00:39:06
Mansur Shayx
3ta nominatsiya ham yaxshi tanlanibdi.
Kelgusida ham omad ularga
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика