Latest news

17:50Фоден, Деклан Райс, Сака ва бошқалар — АПЛ мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  1 17:27"Тоттенхэм" таркибини тубдан ўзгартиради  0 17:12ПРО-Лига. "Дўстлик" - "Машъал": Асосий таркиблар маълум  0 16:55Моуриньо: "Ўша таклифни рад этиб, хато қилганман"  4 16:41ПРО-Лига. "Шўртан" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  6 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   5 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди  5 14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  5 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари News

Дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган посбон, жамоасига сафарда ғалаба келтирган ҳужумчи — Про лигада 1-тур лауреатлари

Бир неча кун олдин Про лиганинг 1-тур учрашувлари якунига етди.

Бироз олдин тур рамзий терма жамоасини тақдим қилган бўлсак, навбат тур лауреатларига. 

Championat.asia сайти талқинига кўра Про лигада 1-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал").

Бу йил қишки трансферлар вақтида "Машъал" сафига келиб қўшилган Умиджон Ҳамроев илк турданоқ ўзини кўрсатишни бошлади. Шу куни "Қўқон-1912" жамоаси рақиб дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Муборакликлар посбони шу куни жуда ишончли ҳаракат қилди ва бир нечта кучли сейвларни амалга оширди. Умуман бу турда дарвозасини яхши қўриқлаган киперлар бир неча нафарни ташкил қилди. Якунда Умиджон Ҳамроев танловида тўхталинди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши футболчиси  - Мўмин Мелиев ("Хоразм").

Жароҳат сабаб бир йилга яқин вақтни майдон ташқарисида ўтказган Мўмин Мелиев яна катта футболга қайтди. Ҳужумчи қайтишини "Хоразм" сафида гол билан бошлади. "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда унинг ягона голи "Хоразм"га меҳмонда 3 очко келтирди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 1-турнинг энг яхши мураббийи  - Руслан Аҳмедов ("Хоразм").

Про лига жамоалари орасидан мавсумни фақат 2 та жамоа ғалаба билан бошлади. "Арал" уйда "Дўстлик"ни мағлуб этган бўлса, "Хоразм" сафарда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилишни уддасидан чиқди. Руслан Аҳмедов шогирдлари меҳмонда ўйнаганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилди ва ортга ютуқ билан қайтди. 



Rating: +2   

Comments

   
18 mar 15:01:33
Dr_anonim
))
   
18 mar 00:39:06
Mansur Shayx
3ta nominatsiya ham yaxshi tanlanibdi.
Kelgusida ham omad ularga
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика