Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   0 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  0 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  84 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди? News

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди?

Олмалиқнинг АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида учинчи тур учрашувини ўтказди.

БААнинг  "Шабаб Ал Аҳли " клубига қарши кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ирода кўрсатган ҳолда 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Жамоанинг ғалаба голига қўшимча дақиқаларда Акром Комилов муаллифлик қилди. Биз эса учрашувдан сўнг бевосита футболчининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим? Қийин баҳсни ўтказдик. Рақиб ҳам ғалаба учун бор кучини ишга солди. Зеро, уларни дуранг қониқтирмасди. Шунга яраша муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимиз ўтган ўйиндаги хатоларимизни кўрсатишди. Нима етишмаётганини тушунтиришди. 

Дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимизга қарамасдан, ўзимизда куч топа олдик. Икки голда ҳам барча бирдек ҳаракат қилди. 

Зарба йўллашимдан олдин қарадим ва дарвозабоннинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим. Тўп йўналишини ўша жойга тўғирлаб зарба бердим. Ичимда гол бўлишини сезиб тепганим йўқ. Шунчаки ўша вазиятда тезкор қарор қабул қилишим керак эди. Худога шукр, тўп дарвозадан ўрин олди. Ғалаба билан барчани табриклайман", - дейди Комилов.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика