Latest news

11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  43 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  19 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1

Дарвоза ҳимоячилари тўпни ишғол қиладими? ("Эл Класико"ни кўриш керак) News

Дарвоза ҳимоячилари тўпни ишғол қиладими? ("Эл Класико"ни кўриш керак)

Коронавирус пандемияси футбол оламидаги мувозанатларни ҳам ўзгартириб юборди.

Сўнгги пайтларда сенсациялар ҳар куни, ҳар соатда содир бўляпти. Топ-лигалардаги турнир жадвали, гранд клубларнинг шармандали мағлубиятлари-ю аутсайдерларнинг романтик ўйинларини қўя туринг. Келинг, Мадриднинг "Реал"и ҳақида гаплашамиз. Бироз аввал якунига етган баҳсда Чемпионлар Лигасининг 13 карра ғолиби "Шахтёр" имтихонидан қониқарсиз баҳо олди, ўйиннинг биринчи тайми украинларнинг мутлақ устунлиги остида ўтди. Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" 4 кун олдин "Кадис" деган жамоага ҳам енгилишган эди. 

Умуман олганда, Криштиану Роналду Туринга қўйиб юборилгач, бундай мағлубиятлар "Реал" учун одатга айланиб қолгандек. 2 йил олдин ЦСКА ҳам Мадридда "қироллик клуби" дарвозасига жавобсиз 3 гол ургани ёдингизда бўлса керак. 

Таркибининг потенциали бўйича Европада ҳар ким билан баҳслаша оладиган Мадрид грандининг кутилмаган мағлубиятларига назар солсангиз, айнан ўша ўйинларда футболчиларга хафсала етишмагандек туюлаверади. Солиштириб кўринг: 4 йил олдин "Реал" бир ўйинда еттиталаб голлар уриб ташларди. Ҳозир мадридликлар рус-украин клубларидан ҳам чўчиб майдонга тушади. Буни турлича изоҳлаш мумкин.

1. Клуб ўз сиёсатини ўзгартириб, асосан, катта юлдузлардан қочиш ва иқтидорли ёшларга эътибор қаратишни бошлагани. Сўнгги 5 йилда қуйидаги футболчиларни таркибга жалб қилди: Ковачич, Вальехо, Асенсио, Себальос, Тео Эрнандес, Лунин, Б. Диас, Винисиус, Одриосола, Кубо, Родриго, Рейнер. Аммо уларнинг аксари таркибдан жой топа олмади ёки ҳамон ўсиш жараёнини бошдан ўтказяпти. 

2. Роналдудан кейин жамоани ўз елкасида кўтариши учун харид қилинган суперюлдуз Гарет Бэйл футбол ўйнашни унутиб қўйди.

3. Ҳужумда масьулиятни ўзига олиши ва Бензаманинг елкасидаги юкни камайтириши учун харид қилинган яна бир суперюлдуз Эден Азар йўқолиб қолди...

Сабаблар кўп. Бир нарса аниқ, Зиданнинг бугунги "Реал"и олдингисидан 2, 3, 5, 10, балки, 100 марта кучсизланиб кетган. Лекин, тан олиш керак, 5 йилда 4 бор Чемпионлар Лигасини ютган "қироллик клуби" қачондир пастга шўнғиши аниқ эди. Бу жамоа шунчалик юқорилаб кетган эдики, инқирози ҳам шунга яраша бўлди. Бу шунчалик катта клубки, инқироз даврида ҳам Ла Лигани юта олади. Қачондир бу инқироз ҳам тугайди, "Реал" яна чўққига чиқади. Бунга ишонамиз. Аммо, унгача 24 октябрь кунига белгиланган "Барселона" тўсиғи бор. Каталония томонлардаям аҳвол яхшимас. Айтишларича, сувлар тескари оқаётган экан. Бу наватдаги "Эл Класико" олдингиларидан фарқ қилишини билдиради: сўнгги йилларнинг энг кучсиз "Барса"си охирги йилларнинг энг кучсиз "Реал"ига қарши ўйнайди. 

Аллақачон ўзининг сенсацияларига ўргатиб қўйган еврофутбол "Ал Мумтоз" учун нималарни ваъда қиляпти? Кутамиз, кузатамиз. Профессионал клубларимиздан бирининг матбуот хизмати ёзганидек, дарвоза ҳимоячилари тўпни ишғол қилиб қўймаса, бўлгани. Қолган барчасига розимиз:)

Barcelona

Ansu Fati - 8'

LaLiga . Round 7

24/10/2020, 20:00

3
:
1
Finished

Real Madrid

Federico Valverde - 5', Sergio Ramos - 63', Luka Modric - 90'

Stadium: Camp Nou, 0 spectators

Referee: Juan Martinez

45'
90'
8'  Ansu Fati
8'  Jordi Alba
29'  Clement Lenglet
62'  Jordi Alba
82'  Ansu Fati (Antoine Griezmann)
82'  Sergio Busquets (Trincao)
82'  Pedri (Ousmane Dembele)
87'  Jordi Alba (Martin Braithwaite)
90'  Lionel Messi
5'  Federico Valverde
5'  Karim Benzema
19'  Casemiro
37'  Nacho Fernandez
43'  Nacho Fernandez (Lucas Vazquez)
63'  Sergio Ramos
69'  Federico Valverde (Luka Modric)
81'  Marco Asensio (Rodrygo)
90'  Luka Modric
90'  Rodrygo

"Реал"нинг бугунги ҳолатини қандай баҳолайсиз? "Барселона"га қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

Фахриддин Рўзиев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика