Дарко Гожкович: "Ўйинимиз кундан-кунга сифатлироқ бўлиб бормоқда"
21 aug 2016 17:50
News
Дарко Гожкович: "Ўйинимиз кундан-кунга сифатлироқ бўлиб бормоқда"
- “Андижон”даги ғалабадан сўнг Бухорога яхши кайфиятда етиб келган эдик. Бухорода ҳам учрашувни худди шу руҳда бошладик. Бир хатомиз эвазига дастлабки голни ўтказиб юбордик. Кейин шубҳали тарзда дарвозамизга пенальти белгиланди ва бироз мувозанатни йўқотдик. “Бухоро” жамоаси кучли , яхши ижрочиларга эга жамоа экан. Лекин ўйин борасида яққол устун дея олмайман. Биз яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик ва натижада мағлубиятга учрадик.
Бизнинг жамоада жуда яхши футболчилар йиғилган. Мен бу жамоанинг бир бўлаги эканимдан мамнунман. Ўйлайманки кундан-кунга жамоамизнинг ўйини сифати ортиб боради ва мухлисларни ғалабалар билан хурсанд қиламиз.
Ўзбекистон олий лигасида тўрт учрашувда майдонга тушдим. Бу ерда футболни севишар экан. Мухлисларимиз камчилик бўлсада, ҳатто Бухорога ҳам етиб боришди. Ўзбек футболи Европа футболидан фарқи шундаки , бу ерда техникага асосланган , узоқ паслар билан ўйналадиган футбол ўйнашмоқда. Европада кўпроқ қисқа паслар билан тактик футбол намоён бўлади - дейди Дарко Гожкович.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Comments