Latest news

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

Данияр Абдураимов: "Ёш ўйинчиларингиз яқин орада асосий таркибдагиларга рақобат қила олишади" News

Данияр Абдураимов: "Ёш ўйинчиларингиз яқин орада асосий таркибдагиларга рақобат қила олишади"

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистоннинг "Эрем" клубига қарши иккинчи назорат ўйини ўтказди ва 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин "Эрем" бош мураббийи Данияр Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугун биз охирги 6 кундаги тўртинчи ўйинни ўтказдик. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан режалаштирилган назорат ўйинларимиз шу билан ниҳоясига етди. 4 ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозондик ва учтасида енгилдик. Демак, тўғрилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Бу биз учун жуда фойдали ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоасида дўстларимиз Баҳодир (Аҳмедов) ва Нодир (Элибоев) мураббийлик қилишмоқда. Ўйин учун уларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига шу таркиб билан борасизларми?

- Тошкентга келиш олдидан икки нафар асосий ўйинчимизни йўқотдик. Сардоримиз Аделат Қултаев ва Дилшод Қадиров жароҳат олишди. Уларнинг ҳар иккиси миллий терма жамоа аъзоси ҳам ҳисобланишади. Бу якуний таркибимиз. Олдиндаги мусобақа учун таркибимизга узоғи битта ўйинчи келиб қўшилиши мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйини ҳақида фикрингиз?

- Ўзим 12 йил олдин Ўзбекистонда "Строитель Зарафшон" жамоасида ўйнаганман. Шу сабаб, ўзбек футзали ҳақида яхши биламан. Ўшанда ҳам сизларда футзал яхши даражада эди. Бу йиғинга мураббийингиз ёш ўйинчиларни чақирибди. Икки ўйиндан келиб чиқиб айтишим мумкин-ки, мураббийлар яхши ишламоқда. Бу ёш футзалчилар асосий таркибдагиларга яқин вақтларда рақобат қила олишади. Баҳодир Аҳмедов ва Нодир Элибоев испаниялик Хосе Мария Мендездан кўп нарса ўрганишгани кўриниб турибди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика