Дания 43та зарбадан битта гол урди News

Дания 43та зарбадан битта гол урди

Дания термаси Евро-2020нинг дастлабки икки турида мағлуб бўлди.

Финляндия (0:1) ва Бельгия (1:2)га қарши ўйинларда терма умумий ҳисобда 43 марта рақиб пости томон зарба йўллаган ва шулардан 16таси дарвоза томон аниқ борган. Қайд этиш керак, данияликлар шу икки ўйинда фақатгина 1 гол урди ва бу ғалаба учун етарли бўлмади.

Дания Евро-2020нинг сўнгги турида Россияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 21 июнь куни бўлиб ўтади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика