Даниэль Мальдини "Милан" билан А Серияда ғалаба қозонди. Бунгача унинг бобоси ва отаси ҳам клуб билан скудеттони қўлга киритишган News

Даниэль Мальдини "Милан" билан А Серияда ғалаба қозонди. Бунгача унинг бобоси ва отаси ҳам клуб билан скудеттони қўлга киритишган

Ярим ҳимоячи Даниэль Мальдини "Милан" таркибида Италия чемпиони бўлди.

20 ёшли футболчи учун бу фаолиятидаги илк А Серия соврини ҳисобланади.

Вақтида унинг бобоси Чезаре ва отаси Паоло ҳам "Милан" билан зафар қучганди.

Даниэль Мальдини бу мавсум 8 учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Паоло Мальдини "Милан" билан 7 марта мамлакат чемпиони бўлган: 1984 - 2009 йиллар оралиғида.

Чезаре Мальдини клуб сафида 1954 - 1966 йиллар оралиғида тўп тепиб, 4 марта скудеттога эга чиққан.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика