Latest news

14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  1 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  1 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  5 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5

Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди News

Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди

Иккинчи даврани ажойиб бошлаган Дамир Темиров “Насаф”га қарши баҳсдан кейин бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- Дамир "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши ўйинда дуранг натижа қайд этди. Мазкур учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Авваламбор, мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Шунча йўл босиб келиб, бизни бутун учрашув давомида қўллаб-қувватлашди. Жуда зўр ўйин бўлди. Ғалаба қозониб кетишимиз ҳам ёки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. 

- Умуман, натижадан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- 50х50 қониқдим. Менимча, амалдаги чемпионга қарши сафардаги дуранг ёмон натижа эмас.

- Кейинги турда водий дербиси Андижонда бўлади. Бўлажак ўйин олдидан нима дея оласиз?

- Мухлисларимизга илтимосим бор: “Бобур арена”га келиб стадиондаги муҳитни ҳар доимгидек “ёндиринглар”, ўйин ҳам “ёнади”!

- Иккинчи даврани жамоа яхши бошлади. Эътиборлиси, сиз иккита ўйинда 3 та гол урдингиз. Буни кутганмидингиз?

- Ҳар доим ниятни катта қилиб, Яратганга таваккал қиламан.

- Иккинчи даврада жамоа анча ўзгаргани билиниб турибди. Сизда ҳам янгича иштиёқ пайдо бўлган, шундай эмасми?

- Худога шукр, ҳаммаси яхши кетмоқда. Худо хоҳласа, шу руҳда давом эттирамиз ва мақсадларимизга эришамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика