Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди
17 jun 20:52
News
Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди
Футболчи декабрь ойида оғир ЙТХга учраганди.
"Вест Хем"нинг Антонио йўл-транспорт ҳодисасида оёғи синганидан сўнг биринчи бор майдонга тушди. Ҳужумчи 7 ой ўйинлардан четда қолди. "Вест Хем" ҳужумчиси 7 декабрь куни Лондон атрофиди Ferrari машинаси бошқарувини йўқотиб, автофалокатга учраган эди. У оёғи синиши сабабли жарроҳлик амалиётини ўтказган ва тахминан бир йил давомида майдондан ташқарида қолиши кутилаётган эди.
Антонио КОНКАКАФ кубоги доирасидаги Ямайка - Гватемала (0:1) ўйинининг 85-дақиқасида захирадан майдонга тушди. 35 ёшли ямайкалик ҳужумчи ўйинда самарали ҳаракатлар кўрсата олмади.
Унинг "Вест Хем" билан амалдаги шартномаси 2025 йил 30 июнгача амал қилади.

Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments