Latest news

18:26Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  1 18:00"Нефтчи" — "Сўғдиёна" 0:1 (Матнли трансляция)  7 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  1 17:31"Ахмат" — ЦСКА. Таркиблар маълум  3 16:51МЮ, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:56"Реал" — "Сельта". Беллингем, Винисиус ва Мбаппе асосий таркибда  31 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  51 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  8 14:40ОКМК ва "Андижон" ўртасидаги даҳшатли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 14:02Бразилия Анчелотти билан класико ўйинининг эртаси куни шартнома имзоламоқчи  4 13:33"Реал" Родригони сотиши мумкин, унга "Ман Сити" ва "Арсенал" қизиқмоқда  6 13:01Лукман Лондон грандига ўтадими?  3

Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма News

Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма

ЎзПФЛ Суперлига тур ўйинларида юз берган турли ҳолатлар ва камчиликлар борасида маълум қилди.

«Пахтакор» 1:0 «Машъал»

Апрель ойининг иккинчи санасида «Пахтакор» клуби ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилди. 1-турнинг қолдирилган ўйини юзасидан Лига комиссари мезбонлар ёрдамчи мураббийи Марко Алехандрени ўз билдиргисида қайд этди. Мутахассис регламентнинг айрим бандларига нисбатан беписанд муносабатда бўлган.

Унга кўра мураббий бош мураббий ва жамоа сардори бор бўлишига қарамай, ўз эътирозларини қўпол тарзда бир неча бор баён қилган. Шундан келиб чиқиб, Лига хорижлик мутахассисни расман огоҳлантирди ва клуб расмийларидан регламент талабларини унга тушунтиришни сўрайди. Келгусида бу каби ҳолат жарима интизом чораси қўлланилишига олиб келади.

«Нефтчи» 3:2 «Навбаҳор»

«Навбаҳор» мураббийи Михаил Смирнов учрашув давомида «Пахтакор» мураббийи билан бўлгандек ҳолатни бир неча бор содир этган. Лига унга нисбатан ҳам расмий огоҳлантириш бериши мумкин эди. Бироқ Смирнов учрашув якунида бош ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган ва қизил карточкага лойиқ кўрилган. Шундан келиб чиқиб, унинг ишини ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси кўриб чиқади.

«Истиқлол» стадиони таблоси билан боғлиқ эътирозлар Лига комиссари билдиргисида қайд этилган ва комиссар буни регламентнинг 15.5-банди билан боғлаган. Стадион расмийлари келгуси расмий учрашувда ҳам Лига талабига беписанд муносабатда бўлса, «Нефтчи» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

«Сўғдиёна» 2:0 «Пахтакор»

Афсуски, «Сўғдиёна» футбол клуби расмий учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор масалаларга эътибор қаратмаган.

Биринчи навбатда клуб стадион ходимлари учун 4-турга келиб ҳам аккредитация тайёрламаганлиги қайд этилган. Оқибатда техник ҳудудда комиссар таниб олиши мушкул бўлган кўплаб бегона шахслар ҳаракат қилган. Бу эса клуб расмийлари ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётганини билдиради.

Учрашувнинг 80-дақиқасида икки бегона шахс трибунадан ошиб тушиб, учрашувни майдонга яқин ҳудудда томоша қилишни бошлаган, қўшимчасига, расмий ўйин вақтида клуб маскоти билан суратга тушган. Учрашув якунлангач эса икки нафар бола майдонга югуриб тушган. Клуб хавфсизлик офицери ҳар икки ҳолатга бепарво муносабатда бўлган. Бегона шахсларнинг техник ҳудуд бўйлаб исталганча ҳаракат қилиши Лига комиссари учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқарган.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам машинаси учрашув стартига 20 дақиқа қолгандагина етиб келган. Яъни, жамоалар расмий машғулот ўтказаётган вақтда, уларнинг эҳтимолий жароҳат олиши мумкинлиги юзасидан қайғурилмаган. Учрашув бошланганидан кейин ҳам комиссар регламент асосида талаб қилган айрим масалалар ҳал этилмаган ва улар кечиккан ҳолатда амалга оширилган.

Лига «Сўғдиёна» клубининг учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор камчиликлари тегишли қўмита ёрдамида кўриб чиқилиши ва клубга нисбатан чора кўрилишини таъминлайди. Келгусида бу каби ҳолат такрорланса, клубга нисбатан жиддийроқ чора кўрилади.

Rating: -2   

Comments

   
08 apr 13:02:40
Ahmadjon.a
Фаргонада Наманган дан борган мухлислар ни хам айтинглар билети була туриб стадионга киргизмаганини.
   
08 apr 13:02:07
Ahmadjon.a
Фаргонада Наманган дан борган мухлислар ни хам айтинглар билети була туриб стадионга киргизмаганини.
   
08 apr 11:41:52
Dima
Sugdiyoni yomon ekan. Paxtakorni yutib qoyibdi. Xammasini notogri qilib asosiy ishni uddalabdi.
   
08 apr 10:41:07
Умиджон08
Пахтакор ютказгани каттик тасир кибдида комисарга олдинро айтмабдида ютказиб берарди. Жалкамас 3 очко
   
08 apr 10:02:42
насрилло
Демак куп нарса килиш КК экан хали!!!
-1   
08 apr 08:51:02
sqardor raxmonov
Пахтакорни мағлубиятга учратмаслик керак эди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика