Latest news

23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 23:00"Рома" — "Ювентус". Дибала, Лукаку, Влахович ва Кьеза асосий таркибда  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  8 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  11 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  10 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  6

Шомуродов гол уриб, ассистентлик қилган баҳсда "Ростов" ЦСКАни мағлуб этди News

Шомуродов гол уриб, ассистентлик қилган баҳсда "Ростов" ЦСКАни мағлуб этди

ЦСКА ҳамда "Ростов" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 12-тур учрашуви якунланди.

CSKA Moscow

Nikola Vlasic - 90'

Premier League . Round 12

06/10/2019, 18:30

3
:
1
Finished

FC Rostov

Khoren Bayramyan - 11', Khoren Bayramyan - 44', Eldor Shomurodov - 61'

Stadium: VEB Arena

45'
90'
30'  Mario Fernandes
46'  Cedric Gogoua Kouame (Lucas Santos)
67'  Arnor Sigurdsson (Jaka Bijol)
89'  Ilzat Akhmetov (Kristijan Bistrovic)
90'  Nikola Vlasic
11'  Khoren Bayramyan
11'  Mathias Normann
12'  Danil Glebov
44'  Khoren Bayramyan
44'  Eldor Shomurodov
58'  Danil Glebov (Baktiyor Zaynutdinov)
61'  Eldor Shomurodov
61'  Khoren Bayramyan
77'  Khoren Bayramyan (Arseniy Logashov)
85'  Aleksey Ionov (Aleksandr Saplinov)
86'  Aleksandr Saplinov

ЦСКА – "Ростов" 1:3

"ВЭБ Арена"

Голлар:  0:1 – 11 Байрамян, 0:2 – 44 Байрамян, 0:3 – 61 Шомуродов, 1:3 - 90 Влашич.

ЦСКА: Акинфеев, Шарлия, Гогуа (Лукас Сантос, 46), Дивеев, Фернандес, Влашич, Ахметов, Кучаев, Обляков, Сигурдссон (Бийол, 67), Чалов.

"Ростов": Бабурин, Хаджикадунич, Чернов, Чистяков, Козлов, Попов, Байрамян (Логашов, 77), Глебов (Зайнутдинов, 58), Норманн, Ионов (Саплинов, 85), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Глебов (12), Фернандес (30), Саплинов (86).




УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. "Ростов" дарвозаси томон пенальти! Чистяков Чаловни ўз жарима майдончасида йиқитди. Влашич пенальтини голга айлантирди. 1:3

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Москва жамоаси комбинацион ҳужумлар уюштиришга уринмоқда, аммо ҳар сафар меҳмон жамоа вакиллари рақибларининг уринишларини йўққа чиқаришмоқда.

84. ЦСКА сўнгги марта 2011 йил ўз майдонида 3та тўп фарқи билан ютқазган экан. Шомуродов тарихий учрашувда ўз ҳисобига гол ва голли пас ёздириб қўйди.

80. Обляков "Ростов" жарима майдончасининг бурчагидан дарвозага зарба берди. Ажойиб зарбани Бабурин қийинчилик билан бартараф этди.

78. ЭЛДОООР! Шомуродов-Акинфеев ўртасидаги навбатдаги дуэлда ҳамюртимиз яна тўпни рақиби устидан ташлашга уринди, бироқ тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди.

77. Ўзгариш ("Ростов"): Ўз жамоасининг уччала голида иштирок этган Хорен Байрамян ўрнига Арсений Логашов майдонга тушди.

73. "Армиячилар"нинг бразилиялик легионери Сантос яқин масофадан дарвозани нишонга ола билмади. Унинг зарбаси бурчак томонга кетди.

71. ЦСКА ҳужумга ўтди. Обляковнинг қанотдан узатган тўпини Бабурин майдондан ташқарига чиқариб юборди. Мезбонларнинг бурчак зарбаси ҳам ҳужуми каби нафсиз якунланди.

Шомуродовнинг голи ТЕЛЕГРАМ каналимизга жойланди.

65. "Ростов" яна гол уриш мақсадида ҳужумга ўтяпти. Меҳмонлар бу кетишда РПЛ чемпионлигига асосий даъвогарлардан бирига айланиши мумкин.

61. ГОООООЛ! ШОМУРОДОВ Акинфеев дарвозасини ишғол қилди! Байрамянг ажойиб узатма орқали Элдорни дарвозабон билан бирга-бир чиқишини таъминлади. Ҳамюртимиз эса Месси услубида тўпни посбон устидан ташлаб, ҳисобни йириклаштирди.

57. Ўзгариш ("Ростов"): Бахтиёр Зайнутдинов Глебов ўрнига майдонга тушди. Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр қозоғистонлик футболчи.

55. Яна бирга-бир! Бу сафар Байрамян Акинфеевни доғда қолдира олмади. Иккита голли вазият қўлдан бой берилди.

52. ШОМУРОДОООВ! Элдор Акинфеев билан бирга-бир чиқди, бироқ ҳамюртимиз жарима майдочаси чизиғи устига етмай зарба беришга қарор қилди ва Акинфеев тўпни қайтариб юборди.

51. "Ростов" рақибдан тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумга отланди. Шомуродов икки ЦСКА футболчиси орасида тўпни қабул қилиб, чап қанотга узатди, Ионов Валерий Карпиннинг кўрсатмасидан сўнг қарши ҳужумни тўхтатиб, тўпни сақлашга қарор қилди.

49. Шомуродов марказга яқин ҳудудда бир футболчидан ўтиб кетиш учун тўпни узоқроққа ташлади, аммо ҳимоядаги бошқа футболчи Элдор қочиб кетишига имкон бермади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Ҳозирча таркибларда ўзгариш йўқ.


ТАНАФФУС!

44. ГООООЛ! "Ростов"дан навбатдаги гол. Бу сафар ҳам Байрамян ўзини кўрсатди. Шомуродовдан тўпни қабул қилган Хорен жарима майдончаси чизиғи устидан чап оёғида дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. 

42. Кеча, Собольев 2та гол уриб, РПЛ тўпурарлар пойгасида Шомуродовдан ўтиб кетди. "Ростов" мухлислари Элдор яна етакчи бўлишини хоҳлаб, ундан гол кутишмоқда.

41. ЦСКА тўпни бурчакдан ўйинга киритди. "Ростов" футболчилари хавфни бартараф этишди.

36. Элдор ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни ташлади. Черновнинг зарбаси муваффақиятсиз чиқди. Одатда Шомуродовга тўп узатиларди, бу сафар акси бўлди.

35. Шомуродов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди, аммо қарорини ўзгартириб, орқага пас берди.

34. Москва клуби вазиятни ўнглашга уринмоқда, бироқ "Ростов"нинг ишончли ҳимояси бунга йўл қўймаяпти.

30. ЦСКА футболчиси сариқ карточка билан жазоланди. Марио Фернандес иккинчи қаватдаги курашда Черновга нисбатан қўпол ўйнади.

26. Мезбонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишди, ҳимоячилар бош билан яхши ўйнашди, бироқ ЦСКА ҳужумининг иккинчи тўлқини зарба билан якунланди. Чаловнинг зарбасини дарвозабон Бабурин эгаллаб олди.

23. ЦСКА қанотда ҳужум амалга оширди. Чалов ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвоза томонга буришга уринди, ноаниқ.

22. Шомуродов чап қанотга очилди ва тўпни қабул қилиб олди. Элдор рақиб жарима майдончасига киришда тўпни олдириб қўйди.

18. Голдан сўнг тўп назорати ЦСКА томонига ўтди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун рақиб ҳимоясида тирқиш излашмоқда.

Голни ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин.

11. ГООООЛ! "Ростов" ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўп бир ўзи турган Хорен Байрамянга келиб тушди. У бир тегиниш билан тўпни дарвозага буриб, ҳисобни очди.

7. "Армиячилар" жарима зарбаси орқали тўпни ўйинга киритишди, "Ростов" ҳимоячилар тўпни қайтаришди, ЦСКА футболчиси орқароқда турган жамоадошига тўп узатди, узатма бироз кучсиз бўлгани туфайли Байрамян катта тезликда тўп томон ҳаракатланди, аммо уни эгаллаб олишга бир неча сантиметрлар етмади. Акс холда "Ростов" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилиши мумкин эди.

6. Москвада қор ёғмоқда.

5. Попов 30 метр узоқликдан ЦСКА дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, Акинфеев тўпни қайтарди ва ҳужум бартараф этилди.

1. Учрашув бошланди!

Rating: +111   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика