COVID-19'га қарши эмланмаган мухлис ЖЧ-2022'да стадионга киритилмайди News

COVID-19'га қарши эмланмаган мухлис ЖЧ-2022'да стадионга киритилмайди

Қатар бош вазири Холид бин Халифа Ол Тани ЖЧ-2022 арафасида коронавирусга қарши эмлаш ҳақида гапирди.

"Жаҳон чемпионати бошлангунга қадар аксарият давлатлар аллақачон ўз фуқароларига вакцина улашди ва ҳозир ҳам улашмоқда.

Турнир бошлангунга қадар баъзи давлатлар барча давлат фуқароларини эмлай олмаслик эҳтимоли туфайли Қатар вирусга қарши вакцина қабул қилмаган мухлисларни стадионларга ташриф буюришига йўл қўймайди.

Ҳозир биз компаниялардан бири билан 2022 йилги Жаҳон чемпионатига келадиган одамларни эмлаш учун миллион дозада коронавирусга қарши вакцинани етказиб бериш тўғрисида музокаралар олиб бормоқдамиз. Бизнинг асосий вазифамиз — фуқаролар ва мамлакат аҳолиси соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида эмланмаган ҳар бир кишини вакцина қилиш", — дейди ҳукумат раҳбари.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика