Latest news

15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  0 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  62 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланган сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
Қаршининг "Насаф" клуби сентябрь ойида тўртта ўйин ўтказди. Жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов мана шу 4та ўйинда умуман гол ўтказиб юбормади. Посбон ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди. Шу боис Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.





Ой голи - Искандар Шойқулов

"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказига яқин жойда тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди. Шу сабаб Искандар Шойқулов сентябрь ойидаги энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилди.






Ой футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов

Ўзига келаётган "Локомотив" сафида ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Қанот ярим ҳимоячиси ролидан яна ўзининг севимли жойи марказий ҳужумчи ролига қайтган Абдухолиқов сентябрь ойида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган ҳужумчи яна олдингидек голлар уришда давом этишини тилаймиз. Championat.asia талқинига кўра Темурхўжа Абдухолиқов сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ой мураббийи - Рўзиқул Бердиев
Сентябрь ойида "Насаф" 4та ўйин ўтказди ва 3та ғалаба ва 1та дурангга эришди. "Аждарлар" рақиб дарвозасига 10та гол уриб умуман гол ўтказиб юборишмади. "Насаф" дастлаб "Қизилқум" 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Сўнгра сафарда "Андижон" таслим қилинди - 1:0. Кейин "Сурхон" йирик ҳисобда мағлуб этилди - 5:0. Ниҳоят ой охирида Наманганда "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика