Latest news

11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  8 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  3 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  11 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  9 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  11 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  13

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" 10 киши бўлиб "Насаф" билан дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" 10 киши бўлиб "Насаф" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг натижасини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашувнинг 4-дақиқасида Бобир Абдиҳолиқовнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси кучли ва аниқ чиқди, Черемисин тўпни эгаллаб олди.

16-дақиқада Сардор Абдураимовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

26-дақиқада Бобир Абдиҳолиқовнинг чамаси 16 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 29-дақиқада Хуршидбек Мухторовнинг зарбаси аниқ бўлгани йўқ. 

 39-дақиқада Стивен Лустицанинг ажойиб зарбаси дарвоза тўсинини титратди. 

45-дақиқада Бобир Абдиҳолиқовни очиқчасига қўполилк ишлатиб тўхтатиб қолган Азизбек Усмонов майдондан четлатилди. 

68-дақиқада Бобир Абдиҳолиқов 2-3 метрлардан бўш қолган дарвозага тўпни тўғирлаб қўя олмади.

79-дақиқада Дилшод Саитовнинг узоқ масофадан кутилмаганда йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Черемисин бартараф этди.

80-дақиқада Азизжон Ғаниевнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Черемисин осонлик билан эгаллаб олди. 

90+1-дақиқада Достон Ибрагимов рақиб ҳимоячисини хато қилишга мажбур қилди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб узоқ бурчакка зарба берди. Неъматов жамоасини муқаррар голдсан сақлаб қолди. 

Ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0.


“Қизилқум” – “Насаф” 0:0
14 сентябрь 2019 йил. Навоий, "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазетдинов, Равиль Шояхмитов, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Ғайрат Каримов
Комиссар: Алишер Файзиев

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе (Файзулло Қамбаров, 23), Стевен Лустица (Саиджамол Давлатжонов, 46), Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Мате Ватсадзе (Суннатилла Абдуллажонов, 86), Достон Ибрагимов.
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Воҳид Шодиев, Суҳробжон Ярашев.

"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Ҳумоюн Муртозаев, Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Дониёржон Нарзуллаев (Дилшод Саитов, 46), Сардор Абдураимов (Ислом Рашидхонов, 75), Хуршидбек Мухторов, Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов.
Захира: Машҳуржон Муҳаммаджонов, Азамат Соибов, Ҳусниддин Алиқулов, Алишер Юсупов, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров.

Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев 75.

Четлатиш: Азизбек Усмонов 45.


 

Qizilqum

Superliga. Round 19

14/09/2019, 18:30

0
:
0
Finished

Nasaf

45'
90'
23'  Lasha Totadze (Fayzullo Kambarov)
45'  Azizbek Usmonov
46'  Stiven Lustitsa (Saidjamol Davlatjanov)
86'  Mate Vatsadze (Sunnatilla Abdullajonov)
46'  Doniyor Narzullaev (Dilshod Saitov)
75'  Golib Gaybullayev
75'  Sardor Abduraimov (Islom Rashidkhanov)


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика