Latest news

00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Динамо"дан устун келди News

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Динамо"дан устун келди

Coca Cola Суперлиганинг 17-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.
  

Ўйиннинг 6-дақиқасида дастлаб мезбонлар деярли яккама-якка вазиятга чиқишди, Ботирали ишончли ўйнади. Қарши ҳужумда эса Насимов тўпга улгурмади.

12-дақиқада Шерали Жўраев жарима майдончаси ичидан дарвоза томон аниқ зарба йўллади, аммо зарба кучсиз чиқди.

14-дақиқада Ботирали Эргашевнинг қўпол хатосидан кейин Шерали Жўраев тўпни эгаллаб олди ва жамоадоши Стивен Лустицага узатди. Австралиялик футболчининг қулай вазиятдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

32-дақиқада Мате Ватсадзенинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

41-дақиқада Лаша Тотадзенинг кучли ва аниқ зарбасини Ботирали Эргашев қайтаришда хатога йўл қўйди. Дарвозабондан қайтган тўпни Ватцадзе дарвозага аниқ йўллай олмади.

55-дақиқада кетма-кет рақиб дарвозасига йўлланган зарбалар ниҳоят голга олиб келди. Шерали Жўраев яқин масофадан қийинчиликсиз Ботирали Эргашевни доғда қолдирди - 1:0.

64-дақиқада рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин Достон Ибрагимов ҳаволатиб тўпни Мате Ватсадзега узатди. Грузиялик ҳужумчи тўпни боши билан дарвозабон устидан ошириб, тўрга йўллади - 2:0.

67-дақиқада Баҳодир Насимов жарима майдонига ёриб кириб, Амиржон Сафаровга узатди. Унинг 4 метрдан йўллаган зарбаси сантиметрлар ноаниқ чиқди... 

70-дақиқада Амиржон Сафаровнинг узатмасидан сўнг Қадамбой Нурметов  зарба берди, Черемисин ўз ўрнида. 

72-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Баҳодир Насимов қайчи услубда дарвозага йўллади, бироз ноаниқ...

73-дақиқада Қадамбой Нурметовга нисбатан қўполлик ишлатилди ва бош ҳакам мезбонлар дарвозаси томон 11-метрлик жарима зарбасини белгилади... Жасур Азимов пенальтидан гол урди - 2:1. 

Ўйинда "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


18 август, якшанба

19:15 «Қизилқум» - «Динамо» 2:1
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санджар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов. 

Голлар: Шерали Жўраев 55, - 1:0. Мате Ватсадзе 64, - 2:0 (Достон Ибрагимов). Жасур Азимов 75 пенальти, - 2:1.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Петер, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев (Суҳробжон Ярашов, 78), Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов (Суннатилла Абдуллажонов, 70).
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Сардор Жаҳонов, Саиджамол Давлатёров, Воҳид Шодиев.

"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Ўринов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Дамир Темиров, Ихтиёр Тошпўлатов (Амиржон Сафаров, 63), Сардор Эминов (Қадамбой Нурметов, 60), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Обиджон Ҳакимов, 69), Баҳодир Насимов.
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Акмал Холмуродов, Низомжон Норов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Дилмурод Каримов.


Qizilqum

Sherali Juraev - 55', Mate Vatsadze - 64'

Superliga. Round 17

18/08/2019, 19:15

1
:
2
Finished

Dinamo

Jasur Azimov - 75'

45'
90'
55'  Sherali Juraev
64'  Mate Vatsadze
64'  Doston Ibragimov
75'  Jasur Azimov

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика