Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Coca Cola Суперлигаси. Қосимов илк бор Бабаянни мағлуб этди: ОКМК - "Навбаҳор" 2:1 News

Coca Cola Суперлигаси. Қосимов илк бор Бабаянни мағлуб этди: ОКМК - "Навбаҳор" 2:1

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган ОКМК - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


ОКМК – НАВБАҲОР - 2:1
9 апрель 2023 йил. Тошкент, "Жар" стадиони. 18:05.
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Комилжон Расулов
ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов
АВАР: Александр Сидоров
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Жамшид Искандеров 57 пенальти, - 0:1. Шаҳбоз Жўрабеков 63 автогол, - 1:1. Рубен Санчес 75, - 2:1.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов (11.Иракли Рухадзе, 65), 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 90+2), 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов, 82), 22.Шоҳрух Гадоев, 27.Мартин Боаке (9.Рубен Санчес, 65), 88.Сиаваш Хақназарий (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 90+2).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 44.Муҳаммад Али Салем, 77.Нодир Абдураззоқов.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов ( 9.Фарруҳ Икромов, 84), 21.Темурхўжа Абдухолиқов (11.Шоҳруз Норхонов, 73), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (77.Асадбек Собиржонов, 78).
Захира: 46.Хуршид Ходжаев,20.Музаффар Мўминов, 31.Лука Чермель, 33.Шодиёр Шодибоев, 55.Асадбек Жўрабоев, 88.Озодбек Ўктамов.

Огоҳлантиришлар: Самвел Бабаян 24 ("Навбаҳор" бош мураббийи), Акром Комилов 41, Жамшид Болтабоев 47, Иракли Рухадзе 89,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+6. ЎЙИН ТУГАДИ! ОКМК "Навбаҳор"ни мағлуб этди 2:1. Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор Самвел Бабаян бошқарган жамоани мағлуб этишга эришди.

90+5 "Навбаҳор" бор кучи билан ҳужумга ўтмоқда, аммо фойдасиз!

90+2. Ўзгаришлар. ОКМК. Ҳақназарий ва Аҳмадалиев ўрнига Мираҳмадов ва Бегимов тушди

90+1. Фаррух Икромовнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди 

89. Огоҳлантириш. ОКМК. Иракли Рухадзе

84. Ўзгариш. "Навбаҳор". Аброрбек Исмоилов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди.

82. Ўзгариш. ОКМК. Санжар Турсунов ўрнига Ойбек Рустамов майдонга тушди.

78. Ўзгариш. "Навбаҳор". Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди.



75. ГООООООООООООООООООЛ! Турсуновнинг зарбасидан кейин Юсупов тўпни қайтарди, қайтган тўпни Рубен Санчес дарвозага йўллади - 2:1.

73. Ўзгариш. "Навбаҳор". Абдуҳолиқов ўрнига Норхонов тушди

65. Ўзгаришлар. ОКМК. Комилов ва Боаке ўрнига Рухадзе ва Рубен Санчес тушди

63. ГООООООООООООООООООЛ! Санжар Турсуновнинг бурчакдан узатган тўпи Шаҳбоз Жўрабековга тегиб дарвозага кириб кетди - 1:1.

62. ЗАРБААА! Абдуҳолиқовнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

58. ЗАРБАААААААААА! Ҳақназарийнинг кучли зарбаси устунга тегиб қайтди! Зўр ўйин, дахшат ўйин!

57. ГООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ 11 метрли жарима тўпидан гол урди 0:1




55. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам ВАР ёрдамида ОКМК дарвозаси томон пенальти белгилади, Раҳмонов Болтабоевни йиқитди деб топди 

47. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жамшид Болтабоев

46. Иккинчи тайм бошланди


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

41. Огоҳлантириш. ОКМК. Акром Комилов

37. ЗАРБА! Йован Жокичнинг 25 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

35. ОКМКдан жавоб ҳужуми, Аҳмадалиевнинг ҳаводан узатган тўпини Боаке боши билан дарвозага йўллади, Ўткир Юсупов тўпни ушлаб олди! 




33. ЗАРБАААААА! Болтабоевнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Валижон Раҳимов сейв намойиш этди!

31. "Навбаҳор"нинг ўйиндаги биринчи бурчак зарбаси, Искандеров узатган тўп Ҳақназарийга тегиб қайтди

27. ЗАРБААААААААА! Ўруновнинг ақлли тўп узатишидан кейин Болтабоев тўхтатмасдан зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Раҳимов шунчаки томошабин эди бу вазиятда!




24. Огоҳлантириш. "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян сариқ карточка олди. У Турсунов Ўруновни қўполлик билан йиқитди деб ҳисоблади ва бош ҳакамга кескин эътироз билдирди

18. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Абдуҳолиқов жарима майдони ичидан зарба берди, ҳимоячига теккан тўп Искандеров томон борди, Жамшиднинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!

14. Кутилмаган зарба, "Навбаҳор"нинг ҳужуми, Болтабоев тўпни ўзига тўғрилашга уринган пайтда тўп дарвозага борди, Раҳимов ўз ўрнида

8. ЗАРБАА! Абдулла Абдуллаевнинг кучли зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди, бурчак тўпи

7. УХХ! Боаке жарима майдони яқинида Голбан томонидан йиқитилди, жарима тўпи

5. Акром Комиловнинг узатган тўпини Мартин Боаке боши билан дарвозага йўлламоқчи бўлди, ноаниқ! 



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:05да бошланади.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика