Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп ўйинни бошқарган ва чўнтагини ҳаммадан ортиқ ковлаган ҳакамларни биласизми?
13 jul 2023 15:10
News
Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп ўйинни бошқарган ва чўнтагини ҳаммадан ортиқ ковлаган ҳакамларни биласизми?
Ярим мавсум давомида 23 та ҳакам учрашувларни бошқариб борди. Илк даврадла энг кўп ўйин Илгиз Танташевга ишониб топширилган — 8 та. Шавкат Насибуллаев, Акобир Шукруллаев ва Аскер Нажафалиев эса 7 та баҳсда бош ҳакамлик қилган.
Огоҳлантириш борасида эса Аскер Нажафалиев етакчи, у 44 марта қуёш рангидаги карточкасини чўнтагидан чиқарган. Танташев эса 38 марта бу ишни такрорлаган. 5 та ўйинни бошқарган Рустам Лутфуллинда эса бу кўрсаткич 28 тани ташкил этади.
Футболчиларнинг пешонасини чангаллашга мажбур қиладиган қўрқинчли карточкани кўрсатишда эса Раҳимбек Каримов яққол пешқадам, у 7 маротаба жамоа вакилларини муддатидан илгарироқ кийиниш хонасига кузатиб қўйган. Жорий мавсум Суперлига доирасида Раҳимбек Каримов ўзи бошқарган атиги бир ўйинда қизил карточка кўрсатмаган.
11 метрли нуқтага ишора қилишда эса Фирдавс Норсафаровнинг натижаси юқорироқ, у 5 маротаба жамоаларни "лоторея"га таклиф қилган. Абдурашид Худойберганов ва Азиз Асимов эса 4 тадан пенальти белгилаган.
Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп мухлис водийда, энг ками эса...
Coca Cola Суперлигаси. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари
Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" четлатилиш бўйича чемпионликка даъвогарлик қилмоқда
Coca Cola Суперлигаси. Қуёшранг қоғозни ким севади-ю, ким ёқтирмайди
Coca Cola Суперлигаси. Қайси жамоа майдон бурчагидаги байроқчани кўпроқ безовта қилган?
Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп ва энг кам аниқ зарба Тошкент клубларига тегишли
Coca Cola Суперлигаси. Энг кўп зарбани энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалардан бири йўллаган
Comments