Latest news

01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  2 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  57 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  58 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Қалдирғочлар" посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Бунёдкор" дарвозабони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Бунёдкор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида бош мураббий Иван Бошковичнинг ҳиссаси катта бўлди. Яқинда бош мураббий этиб тайинланган Бошкович кучли таркибга эга бўлган "лочинлар"га қарши бир қатор ёш футболчиларни қўрқмай майдонга ташлади. Иван Бошкович шогирдлари шу куни яхши ўйин намойиш қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Иван Бошкович 20-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ислом Тошпўлатов "Қўқон-1912"га қарши баҳсда супергол урди ва тур голига муаллифлик қилди.







"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой "Пахтакор"га қарши беллашув бошида ўз жамоадоши билан тўқнашиб кетиши натижасида бошидан жароҳат олди. Боши боғланган ҳолда бутун ўйин давомида фаол ўйнади ва марказда рақиб футболчиларига тинчлик бермади. Мардоновор ўйнаган Акмал Мозговой Championat.asia талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика