Latest news

08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  3 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  4 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  7 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  15 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  17 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  15

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Қалдирғочлар" посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Бунёдкор" дарвозабони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Бунёдкор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида бош мураббий Иван Бошковичнинг ҳиссаси катта бўлди. Яқинда бош мураббий этиб тайинланган Бошкович кучли таркибга эга бўлган "лочинлар"га қарши бир қатор ёш футболчиларни қўрқмай майдонга ташлади. Иван Бошкович шогирдлари шу куни яхши ўйин намойиш қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Иван Бошкович 20-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ислом Тошпўлатов "Қўқон-1912"га қарши баҳсда супергол урди ва тур голига муаллифлик қилди.







"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой "Пахтакор"га қарши беллашув бошида ўз жамоадоши билан тўқнашиб кетиши натижасида бошидан жароҳат олди. Боши боғланган ҳолда бутун ўйин давомида фаол ўйнади ва марказда рақиб футболчиларига тинчлик бермади. Мардоновор ўйнаган Акмал Мозговой Championat.asia талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика