Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари
20 aug 2022 20:00
News
Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари
Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.
"Олимпик" бу тур "Пахтакор" билан дуранг ўйнади – 1:1. Олимпиячилар посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, бир нечта сейвни амалга оширди ва кўп марта жамоаси жонига ора кирди. Шу боис, "Олимпик" посбони Владимир Назаров Championat.asia сайти талқинига кўра, 16-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

"Қўқон-1912" бу тур Яйпанда "Навбаҳор"ни меҳмон қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Даврон Файзиев жамоаси шу куни ёрқин ўйин намойиш қилишди. Шу тариқа, Championat.asia сайти талқинига кўра, Даврон Файзиев 16-турнинг энг яхши мураббийи дея топилди.

Бу турда "Қизилқум" аъзоси Александар Станисавлевич "Динамо" билан беллашувда бурчак зарбаси орқали дарвозани нишонга олиб, ўз мақсадига етди ва тур голи муаллифига айланди.

"Қизилқум" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов "Динамо"га қарши баҳс тақдирини қайсидир маънода ўзи ҳал қилди. У 1 та гол урди ҳамда 2 марта ассистент вазифасини бажариб, навоийликларнинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, Темурхўжа Абдухолиқов Championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments