Latest news

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  6 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70

Coca Cola Суперлига биринчи давра якуни - энг қўпол ва энг тартибли клуб қайси? News

Coca Cola Суперлига биринчи давра якуни - энг қўпол ва энг тартибли клуб қайси?

Ўтган ҳафтада Суперлигада дастлабки давра ўз якунига етди.

Ортда қолган 13та тур давомида ҳакамлар футболчиларга жами 354 марта огоҳлантириш кўрсатишди. 13 бор футболчилар майдондан четлатилди.

Бу борада энг тартибли клуб "Насаф" бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 13та турда жами 15 марта сариқ карточка олишди холос. Ундан кейинги ўринларни "Машъал" (21та сариқ), "Қўқон-1912" (24та сариқ) ва "Бухоро" (25та сариқ) эгаллашди. Мана шу тўрт клуб футболчилари биринчи даврада умуман қизил карточка олишмади.



Дастлабки даврада энг қўпол клуб сифатида "Сўғдиёна" қайд этилди. Жиззахликлар 13та ўйинда 31та сариқ ва 2та қизил карточка ишлаб олишди. Ундан кейинги поғонани "Навбаҳор" эгаллаб турибди - 30та сариқ ва 2та қизил. "Металлург" дастлабки даврада икки бор қизил карточка олган учинчи жамоа бўлди.

Энг кўп карточка олган футболчиларга келсак бу борада Бобуржон Акбаров ("Қўқон-1912"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор") ва Евгений Чумак ("Металлург") "етакчи" бўлишди. Бу футболчилар биринчи даврада 5 мартадан огоҳлантириш олишди. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов эса 2 марта қизил карточка олиб бу борада антирекорд соҳибига айланди.



Сариқ карточкани энг кўп кўрсатган ҳакам Вадим Агишев бўлди. У 9та учрашувда футболчиларни жами 35 марта огоҳлантирди. Жасур Мухторов, Аҳрол Рисқуллаев, Виктор Серазитдинов ва Темур Тўхтасинов 29тадан сариқ карточка кўрсатишди. Энг кам сариқ карточкани 2та ўйинда ишлаган Элёр Турсунов кўрсатди - 7та.

Дастлабки даврада Илгиз Танташев 3 футболчини майдондан четлатиб бу борада ҳакамлар орасида биринчи ўринни эгаллади. Қизиғи Танташев фақатгина 4та ўйинда ишлади холос. Аҳрол Рисқуллаев, Азиз Асимов, Зокир Қодиров ва Шавкат Насибуллаев 2тадан қизил карточка кўрсатишди. 10 нафар ҳакам биринчи даврада умуман қизил карточкани ишга солишмади. Темур Тўхтасинов 8та учрашувда ишлаб биронта футболчини четлатгани йўқ.




ҚК+СК

Ўйин

Клуб

2 + 31

13

Сўғдиёна

2 + 30

13

Навбаҳор

2 + 27

13

Металлург

1 + 31

13

Локомотив

1 + 31

13

Сурхон

1 + 28

13

Қизилқум

1 + 28

13

Андижон

1 + 23

13

Бунёдкор

1 + 22

13

АГМК

1 + 18

13

Пахтакор

0 + 25

13

Бухоро

0 + 24

13

Қўқон-1912

0 + 21

13

Машъал

0 + 15

13

Насаф

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика