Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  10 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабин бўйича "Андижон" етакчи, Тошкентда эса антирекорд янгиланди News

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабин бўйича "Андижон" етакчи, Тошкентда эса антирекорд янгиланди

1-3 апрель кунлари Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди.

ПФЛ маълумотига кўра, бу ўйинларни томоша қилиш учун стадионларга жами 28 634 нафар мухлис ташриф буюрди.

Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4 090 томошабин келганини англатади.

Энг кўп мухлис Андижонда ўтган "Андижон" - "Машъал" учрашувига келди - 8 524. Бу борада иккинчи натижа Қўқонда қайд этилди.  "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" учрашувига 6 542 нафар мухлис ташриф буюрди.

Учинчи натижа эса Қаршидаги "Насаф" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги учрашувга тегишли бўлди. Шу куни "Марказий" ўйингоҳга 5 878 киши келди. 

Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда ўтказилган бўлиб, унда АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари тўқнаш келишди. Мазкур баҳсга 4 411 нафар томошабин келган.

Ўтган турда бўлгани каби бу турда ҳам 2021 йилдаги энг паст кўрсатки янгиланди. Тошкентдаги "Пахтакор" - "Металлург" баҳсида 413 киши бевосита стадиондан ўйинни кузатди. 

Coca Cola Суперлига. 4-турда томошабинлар ташрифи:

"Андижон" - "Машъал" - 8 524 томошабин

"Сўғдиёна" - "Сурхон" - 1 842 томошабин

"Қўқон-1912" - "Бунёдкор" - 6 542 томошабин

"Пахтакор - "Металлург" - 413 томошабин

АГМК - "Навбаҳор" - 4 411 томошабин

"Локомотив" - "Қизилқум" -  1 024 томошабин

"Насаф" - "Турон" - 5 878 томошабин

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика