Latest news

17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  2 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  9 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  8 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  10 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ News

Coca-Cola Students cup совриндорларини ташкилотчилар совғаси кутади — ЎзПФЛ

Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Coca-Cola Students cup мусобақаси 29 апрель куни старт олади.

Унда пойтахт ҳамда Тошкент вилояти олий таълим муассасалари жамоаларининг иштирок этиши кўзда тутилган. 

Икки йил аввалги мусобақада бўлгани каби жорий мавсумда ҳам совриндорлар қаторидан жой олган жамоалар талабаларини совғалар кутади. Мусобақа низоми бўйича ҳар бир иштирокчи жамоа 12 нафар талаба, бир нафардан мураббий ҳамда жамоа учун жавобгар шахсни рўйхатдан ўтказади. Шундан келиб чиқиб, 14 нафар рўйхатдаги шахс эҳтимолий муваффақият учун рағбатлантирилади.

Coca-Cola Students cup мусобақасини кучли учликда якунлаган жамоанинг ҳар бир аъзосига велосипед тақдим этилади. 2-ўрин соҳибларини Смарт телевизорлар, ғолибларнинг ҳар бирини эса ноутбук кутади. Шунингдек, мусобақа тўпурари учун махсус соврин бор. 

Лига иштирокчи жамоаларни рўйхатдан ўтказишни бошлаган бўлиб, бу ҳақда қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика