Latest news

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью News

Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью

Бугун Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" – "Андижон" учрашуви бўлиб ўтади.

Турнир жадвалининг қудратпешвоси бўлиб турган "Насаф" ушбу турда улкан мухлислар армиясига эга "Андижон"ни қабул қилади. "Насаф"нинг қайноқ ёзги танаффус чоғидаги "қайноқ" трансферлари иккинчи давранинг илк турида "музлатгич" вазифасини ўтаб берди. Эҳтимол, бўлажак учрашувда улардан жиллақурса бир нафарини баҳолаш имконияти пайдо бўлар. Водий клубининг янги қизил либослилари эса аллақачон жамоага мослашишни бошлади. Жумладан, Қирғиз Республикаси дарвозабони Эржан Токотаев ўтган турнинг рамзий жамоасига киритилди. Бироқ бу турда у дарвоза четидаги сочиғи билан юзидаги терларини аввалгидан кўпроқ артишига тўғри келади.

Икки жамоа ҳам иккинчи даврани Базз Лайтер мультқаҳрамони қиёфасидаги кайфиятда бошлади. "Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна"ни қийинчилик билан мағлуб этган бўлса, "Андижон" "Қўқон-1912"ни аяб ўтирмади.

Жамоалар Суперлига доирасида ўзаро 47 маротаба тўқнаш келишган бўлиб, уларнинг 28 тасида "Насаф"нинг қўлиб баланд келган, 12 ўйинда томонлар ўйиндан сўнг ўзаро қўл сиқишган бўлса, 7 беллашувда қаршиликлар қаршилик қила олишмаган. Мазкур баҳсларда "Насаф" Бенжамин Франклин сурати акс этган қоғозда қайд этилган сон билан баравар гол урган бўлса, ўз даврозасидан шунинг ярмидан сал кўпроқ (52 марта) ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Жамоалар жорий йил икки маротаба тўқнаш келишга улгурди. Дастлабкиси – Суперлига доирасида бўлиб, водийдаги беллашувда жамоалар бир-бирига биттадан тўп туҳфа қилишганди. Иккинчиси эса жиддийроқ – Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб, унда Ҳусайн Норчаевнинг пенальтидан урган голини ўйин тақдирини ҳал қилганди. "Андижон" ушбу мағлубият аламини олиш учун ҳам Қашқадарёга ташриф буюриши турган гап.

Қолаверса, Максим Шацких ҳозирги қадар бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини мағлуб эта олмаган. Ушбу серия нақ 8 ўйинни ташкил этади.

Тахмин. Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддат жиҳатдан эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга ташриф буюрган мезбон жамоа мухлислари 56 ёшли хоним томошасини танламагани учун афсусланмайдиган кайфиятда стадионни тарк этишса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика