Latest news

13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  1 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  2 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  10 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  3 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  1 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  4 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак News

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак

Кечаги оқшомни футболга бағишладим десам муболаға бўлмайди.

Суперлигадан бошланган томоша Саудия орқали Европа сари йўл олди. Барчасини эсон-омон ниҳоясига етказиб, шуни пайқадимки, уйқумни ҳам стадионда унутиб қолдирган эканман. Вақтни зое кетказмасдан фильм томоша қилишни бошладим. У ҳам футбол ҳақида. Аббос Киаростамининг дадам туғилган даврда суратга олган "Футбол ишқибози" фильми ижобий таассурот қолдирди. Тан оламан, фильм туфайли эрта уйғонишимга Женисбек Пиязовдан баландроқ овозда куйлаган будилник ҳам ёрдам бера олмади.

Картина сюжети тахминан шундай: Эроннинг Малайер шаҳридаги камбағал оила фарзанди футбол жинниси эди, ҳар куни кўча чангитиб тўп тепарди. Мактабдаги ўқиши эса меникидан фарқ қилмаган ва ҳар йили имтиҳондан йиқилган. У севимли жамоаси "Персеполис"нинг ўйинини томоша қилиш учун Теҳронга бормоқчи бўлади. Сафар харажатлари учун эса ҳатто ўғирликка қўл уриб, шаҳар аҳолисини бир қанча усуллар билан чув туширади.

Хуллас, болакай орзуси сари дадил қадам ташлаб, Теҳронга етиб боради, бор пулини сарфлаб бўлса-да, чиптафурушдан чипта сотиб олади ва стадионга киради. Фильм "Шум бола" асари бироз ёдга солиб юборади. Чиптафуруш воқеасининг ўзи ҳам бошимиздаги хотира картасидан ҳали ўчиб улгурмаган нималарнидир эслатади. 

Биламизки, Эронда футболга бўлган талаб юқори ва трибунада жой тақчиллиги юзага келиши мумкин. Ўйин бошланишидан уч соат илгари стадион ҳудудига кирган болакай қовжиратаёган қуёш нури остида вақт ўтказишни истамасдан салқинроқ ерда майса устида кутишга қарор қилади ва пинакка кетиб қолади. Уйқусидан уйғонган бола стадион томон шошиб югуради ва шуни кўрадики, ўйин якунланиб, тозалик ходимларидан бошқа барча стадионни тарк этиб улгурганди...

Фильмга оғиб кетиб, айтмоқчи бўлган фикримдан бироз узоқлашдим. Демоқчиманки, кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди. Ҳар ҳолда фильмдаги болакай сингари уддабурон фитна усулида эмас. Навқирон футболчилар чинакам меҳнати ва машаққатли ғалабалари эвазига Теҳронга эмас, ундан сал нарироққа йўл олишади.

Ўсмирларнинг икки ўйини икки хил таассурот қолдирган бўлиши мумкин. Биринчи ўйинда таиландлик футболчининг четлатилиши тугал хулоса чиқаришга бироз тўсқинлик қилди. Иккинчи ўйинда эса қондош уйғур футболчилари етакчига айланган хитойликлар баъзи камчиликларимизга кўзгу тутиб беришди.

Рақамлар билан бошингизни қотирмоқчи эмасман, зийрак "миллионлар ўйини" ишқибозлари кечанинг ўзидаёқ статистикани кола қилиб ичиб юборишган.

Демоқчиманки, мундиал чиптасига эга бўлган укаларимиз фильм қаҳрамонига ўхшаб "ухлаб қолишмасин". Ҳа, улар муносиб эътироф этилишга лойиқ, бироқ уларсиз ҳам нормал ўтадиган тадбирлар, яна қандайдир учрашувларга жалб этилмаслигини, шунингдек, ҳали турнир якунланмасдан туриб, мундиал ҳақида ширин хаёллар оғушида бўлмаслигини истардим.

Биринчи вазифа бажарилгандир, аммо ҳали кепкаларни осмонга ирғитишга эрта деб ўйлайман. Бу футболчилар шунчаки жаҳон чемпионати иштирокчиси деган ном билан қолиб кетиши керак эмас. Ўзбекистонликларнинг нималарга қодир эканлигини бир неча ёш катта бўлган акаси амалда намоён этиб берди. Демак, бизнинг чегарамиз Қатарда тугаб қолмаслиги керак. Мундиалга эса Осиё чемпиони деган ном билан бориш ўзгача файз бағишлайди.

Ҳа, уларнинг "ухлаб қолмаслиги" учун бош мураббий анча тер тўкишига тўғри келади. Умид қиламанки, Ислом Исмоилов деганда, унинг "Турон"даги шов-шувли интервьюлари билан эмас, Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатидаги ижобий натижалари билан ёдга оламиз. Футболчилар қайд этган натижа эса жамият ижтимоий ҳаётида сиқимаслик ҳақида мусиқий маслаҳат бераётган ҳамда нотўғри операция қилинган блогер мурожаатидан кейинги учинчи воқеага айланади.


Оқил Абдубарноев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика