Latest news

14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  0 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  1 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  1 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  15 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  5 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2

Чилонзордаги "Локомотив kids" фаолиятидан репортаж News

Чилонзордаги "Локомотив kids" фаолиятидан репортаж

Ўз олдига ҳар жабҳада ўрнак бўлиш мақсадини қўядиган "Локомотив" профессионал футбол клуби болалар футболига алоҳида аҳамият бериб келмоқда.

Шу йилнинг апрел ойида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабига қарашли "Локомотив kids" филиали ташкил қилиниб, бугунги кунда мазкур филиалда 60 нафарга яқин ёшлар "миллионлар ўйини" билан шуғулланиб келмоқда.

Сунъий қопламали майдон ўлчами 50х50 бўлиб, болакайларнинг шуғулланиши ҳамда футбол ўйнашлари учун мос майдон ҳисобланади. Айни пайт "Локомотив kids"да футболчилар ўз ёш тоифасига кўра, тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда машғулот олиб боряпти: 5-6, 7-8, 9-10 ва 11-12 ёшлилар. Умуман олганда "Локомотив kids" филиалига 5 ёшдан 14 ёшгача болаларни қабул қилиш кўзда тутилган. 

Машғулотлар ҳафтасига уч марта олиб борилади, бундан ташқари ҳар якшанба ўйинлар ташкил этилади. Ҳозирги кунда Акмал Элмуродов, Фаррух Шомуродов, Амир Саъдуллаев каби мураббийлар қўл остида болажонлар футбол сир асрорларини ўрганмоқда. 

"Ўзим ҳам "Локомотив"да тўп тепганим учун бу клубга бефарқ эмасман. Аввалига футболчи сифатида фаолият олиб бордим, ҳозир эса "Локомотив" футзал жамоасида ўйнаб келяпман. Яхши ниятлар билан қаровсиз ётган ерни олиб, майдон қурдик ва секин-аста футболга қизиқувчи болаларни жалб қила бошладик. "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов маслаҳати билан "Локомотив" футбол мактаби филиалини ташкил этдик ва "Локомотив kids" деб ном бердик. Бизга яқиндан ёрдам бериб келаётган Тўлабек Абраровичга катта раҳмат, насиб қилса "Локомотив kids"дан келажакда "Локомотив" учун ўйнайдиган зўр футболчилар етишиб чиқади", - дейди филиал раҳбари Бобур Эргашев. 

Маълумот учун, "Локомотив kids" Чилонзор тумани 18-мавзеда (Ориентир - "Парламент" кафеси) жойлашган бўлиб, фарзандини футболга бермоқчи ота-оналар филиал раҳбари Бобур Эргашевга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун: +998909020801

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика