Latest news

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Чичарито: "Бизни Германияга қарши қийин ўйин кутмоқда" News

Чичарито: "Бизни Германияга қарши қийин ўйин кутмоқда"

Бугун "Конфедерациялар кубоги-2017"нинг ярим финал баҳсларига старт берилади.

Бугун Португалия ва Чили ўзаро беллашса, эртага Германия ва Мексика финал учун кураш олиб боради. Эртанги учрашув олдидан мексикаликлар ҳужумчиси Хавьер Эрнандес фикрларини билдириб ўтди.

"Мен 2 йил Бундеслигада ўйнадим ва немис жамоасини яхши биламан. Уларда 23 нафар ёш ва кучли ўйинчи бор ва Лёв кимга ишонишини олдиндан аниқ айтиш қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу биз учун қийин ўйин бўлади. Биз исталган таркиби билан кучли бўлган Германияни мағлуб этиш учун ўзимизнинг энг яхши сифатларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Бизнинг таркибимиз жуда ҳам курашувчан йигитлардан ташкил топган, бунда уларнинг Европа ёки Мексикада ўйнаши муҳим эмас. Машғулотларда КК-2017да ўйнаган ва ўйнамаганлар бирдек мехнат қилмоқда. Ҳеч ким захирада ўтиришни истамаслиги тушунарли. Лекин, атмосфера ажойиб. Ҳамма жамоа манфаати йўлида ўз имкониятини кутишга тайёр. Биз учун бу муҳим мусобақа. Ўзингиз ўйлаб кўринг, биз Жаҳон чемпионатига бир йил қолганда сайёрамизнинг амалдаги чемпиони билан ўйнаймиз. Финалга чиқишга умид қиламиз", - деди Чичарито.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика