Чехияда тили ортга кетиб қолган посбонга ҳужумчи биринчи ёрдам кўрсатди
26 feb 2017 17:43
News
Чехияда тили ортга кетиб қолган посбонга ҳужумчи биринчи ёрдам кўрсатди
"Словацко" ҳужумчиси Франсис Коне "Богемианс"га қарши Чехия чемпионатининг 18-тур учрашувида рақиб посбони Мартин Берковецнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Биринчи бўлимда дарвозабон ўз жамоасининг ҳимоячиси билан тўқнашиб кетди ва Берковецнинг тили орқага кетиб қолди. Ўзини йўқотиб қўймаган Коне посбонга биринчи ёрдам кўрсатди.
Учрашувдан сўнг тоголик майдонда тўртинчи маротаба ёрдам кўрсатаётганини айтди.
Тунни шифохонада шифокорлар назорати остида ўтказган Берковец Конега миннатдорчилик билдирди.
Link :
Source : 1iSport.cz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments