Latest news

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  17 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  12 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  23 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

Чехияда ўйнаётган туркманистонлик футболчи: "Одил Аҳмедовга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман" News

Чехияда ўйнаётган туркманистонлик футболчи: "Одил Аҳмедовга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман"

Туркманистон терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этади.

2004 йилги дебют мусобақада терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган Комил Мингазовнинг ўғли Руслан айни пайтда БААдаги мусобақага тайёргарлик кўрмоқда. Футболчи ОФК расмий сайтига интервью берди.

"2004 йилги мусобақани жуда яхши эслайман, отам ўшанда терма жамоа шарафини ҳимоя қиларди", - дейди 2014 йилдан буён Чехия клубларида ўйнаб келаётган Руслан Мингазов.

"Туркманистон яхши ўйин кўрсатганди, улар билан доим фахрланамиз. Энди биз уларнинг натижасини яхшилашимиз даркор".

"Осиё Кубогига чиққанимиздан хурсандмиз. Бу Туркманистон учун жуда катта натижа ҳисобланади. Имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Сабаби бу ерга чиқишни жуда узоқ кутдик".

2004 йил Хитойда ўтган Осиё Кубогида Туркманистон дебют учрашувда Саудия Арабистони билан мардонавор ўйин кўрсатиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Аммо Ироқ ҳамда Ўзбекистонга ютқазиб қўйган қўшниларимизга гуруҳдан чиқиш насиб қилмаган.


2004 йил. Хитой. Осиё Кубоги. Комил Мингазов 7-рақамда



"Осиё Кубогидаги гуруҳимиз жуда ҳам кучли ҳисобланади. Япония Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири, Россиядаги Жаҳон чемпионатида жуда яхши ўйнашди", - дейди Мингазов.

"Ўзбекистон бизнинг қўшниларимиз, улар бир неча бор кучли рақибларни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. Уммон эса техник томонлама кучли ва сюрприз тақдим этиши мумкин. Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо тенгма-тенг ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

"Одил Аҳмедов - менга ёқадиган футболчилардан бири, унга қарши ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман. Унга ўхшаган футболчилар жамоага ишонч бағишлашади, кучлиларга қарши ўйнаш доим ёқимли".


"Терма жамоа устози Язгули Хожагелдиев "Олтин Аср" клубида ҳам бош мураббий бўлиб ишлайди. Охирги бир йилда жуда катта ютуқларга эришди. У футболчиларнинг ўсишига катта ёрдам берди", - дейди бугунги кунда Чехия биринчи лигасида "Пршибрам" клуби шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи.



Руслан Мингазов фаолияти давомида "Ашхобод", "Сконто" (Латвия), "Яблонец" (Чехия), "Славия" (Чехия), "Млада-Болеслав" (Чехия) каби клубларда ўйнаган. футболчи 2009 йилдан буён Туркманистон терма жамоаси сафида 18та ўйин ўтказиб 4та гол уришга муваффақ бўлган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика