Latest news

10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2

Чехия Супер Кубоги соҳиби “Қўқон-1912” билан шартнома тузди News

Чехия Супер Кубоги соҳиби “Қўқон-1912” билан шартнома тузди

Мавсумлар оралиғида таркибни кучайтиришга уринаётган “Қўқон-1912” футбол клуби бугун яна бир футболчи билан шартнома имзолади.
Маълум муддат кўрикда бўлган россиялик Игорь Голбан бу йилги мавсумни жамоамизда ўтказадиган бўлди. Бош мураббий Рустам Абдуллаев ҳимоя чизиғида юзага келган муаммони айнан ушбу 25 ёшли легионер ёрдамида бартараф этди дейиш мумкин.

Футболчилик фаолиятини аввалига ҳужумчи сифатида бошлаган Голбан кейинчалик мудофаа чизиғига ўтказилган. Шунингдек Игорьнинг футболчилик фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, унинг ўз вақтида Россия U-19 ёшлар терма жамоасида 8та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини бир бор ишғол этгани, 2011 йили эса Россия U-21 ёшлар терма жамоасида 5та ўйин ўтказганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари Голбан 2011 йили Чехия Супер Кубоги финали иштирокчиси саналади. Эътиборлиси “Слован” (Либерец) – “Сигма” (Оламуц) ўйинида Игорьнинг жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Қўқон-1912” йиғинида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришган футболчи билан бугун расмий келишувга эришилди. Ўйлаймизки Игорь ўзига билдирилган ишончни оқлайди ва қисқа фурсат ичида ишқибозларнинг ёқимтойига айланади.

Маълумот учун:
Тўлиқ исм шарифи:
Голбан Игорь Валерьевич
Туғилган йили: 31.07. 1990 йил
Туғилган жойи: Сочи,Россия
Фуқаролиги: Россия
Бўйи: 191 см
Вазни: 83 кг
Амплуаси: Марказий ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
2008 “Сочи-04”  21 (0)
2009—2011 “Жемчужина-Сочи” 17 (1)
2011 “Локомотив” (Москва, Россия)  0 (0)
2012—2013 “Сигма” (Оламуц, Чехия)  5 (0)
2013—2014 “Шинник”  14 (0)
2014 “Химки”  0 (0)

Терма жамоада:
2009 Россия (U-19)  8 (1)
2011 Россия U-21)  5 (0)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика