Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  8 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  3 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  23 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Черчесов Испания билан ўйиндан олдин ғалати ишга қўл урганини тан олди News

Черчесов Испания билан ўйиндан олдин ғалати ишга қўл урганини тан олди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов мамлакатнинг биринчи рақамли "Первый" каналидаги "Познер меҳмони" кўрсатувида иштирок этди.

Россия терма жамоасининг ЖЧ тарихидаги энг яхши натижасини қайд этган мураббий футбол, хусусан мундиалдаги муваффақият ҳақида гапирди. Биз Станислав Черчесовнинг баъзи фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- "Муваффақиятнинг икки турга бўлинади: Эҳтиросли ва спортча. Россия терма жамоаси мундиалда мухлисларни хурсанд қилган эҳтиросли муваффақиятга эришди. Аммо спортдаги ютуқни ҳали қўлга киритганимиз йўқ. Чунки кубок Францияга кетди, кумуш ёки бронза медаллари бизни бўйнимизга тақилгани йўқ.", дея Жаҳон чемпионатидаги иштирокини баҳолади Станислав Черчесов.


Черчесов Испанияга қарши ўйинда жамоасини футболни унутишга чақирганини таъкидлади.

- "Биз футболчиларга Испания билан ўйинда футбол ҳақида унутишлари кераклигини тушунтириш учун жуда кўп вақт сарфладик. Чунки Испанияни футбол ўйнаб ютишнинг имкони йўқ. Мана яқинда ЖЧ финалчиси хорватлар бунга уриниб кўришмоқчи бўлди ва 0:6 ҳисобида ютқазишди".


Черчесов Россия терма жамоаси ўзи учун футбол ўйнамаслигини билдирди.

- "Биз ўзимиз учун футбол ўйнамаймиз. Қачонки сен ўзинг учун футбол ўйнашни бошласанг, унда трибуналар бўшашни бошлайди. Терма жамоага нафақат спортчи, балки фуқаро сифатида ҳам бунга муносиб ва лойиқроқ бўлган футболчиларни жалб этамиз. Россия терма жамоасининг шиори шундай: Майдонда ҳам, унинг ташқарисида биргаликда".



Станислав Черчесов Россия терма жамоа орзу қилишни бас қилганини тан олди.

- "Биз анчадан буён орзу қилишни тўхтатганмиз. Россия терма жамоаси орзу қилмайди, аксинча, ўз олдига мақсад қўяди. Мақсад аниқ. Аммо бу мақсадларга ҳали эришганимиз йўқ. Қандай мақсадлиги ҳақида сўраманг, чунки бу ҳақда гапиришни бошласак, кўпчилик бунга тўсиқ қўйишга киришиб кетади".


Станислав Черчесов ЖЧ олдидан танқидлар ёмғири пайтида истеъфо ҳақида ўйлаганми, деган саволга жавоб берди.

- "Мен ўша пайти бир сония ҳам терма жамоадан кетиш ҳақида ўйламаганман".


"The Best" соврини учун кимга овоз берганини қисқача изоҳлаб ўтди.

- "Футбол бу фигурали учиш эмас. Бу ерда артистик қобилияти учун очко берилмайди. Футболда муҳими натижа. Шу боисдан ҳам мен биринчи ўринга Дидье Дешамни, иккинчи поғонада Зидан ва кейин Симеонени қўйдим".


Футболда пул энг катта мотивация эмаслиги ҳақида тўхталди.

- "Пул - энг муҳим ва ягона мотивация эмас. Роналду "Ювентус"га пул учун эмас, ўзини янгитдан мотивация қилиб, олтинчи "Олтин тўп"ни ютиш учун ўтди. Футболчи ўзининг "мен"ини ҳар қандай шартнома ва клублардан устун қўйиши керак".


Черчесов футболни бизнес деб атади.

- "Футбол - бизнес. Масалан биз чиққан эфирни бугун ҳеч ким кўрмаса, унда биз ҳам бу кўрсатувга таклиф этилмаган бўлардик".


Қайси жамоани бошқаришни орзу қилади?

- "Мен мамлакатимизнинг асосий жамоасини бошқаряпман. "Спартак"да ишлаганман. Чапаев айтганидек, аввало тилни билиш лозим. Чунки борадиган жойда таржимон билан овора бўлмасдан ишлаш керак. Масалан мен немисчани биламан. Шу боисдан ҳам Германияда ишлаш осонроқ. Келажакда "Бавария"ни бошқаришни истардим. Чунки менда бу борада тил билан муаммо бўлмасди".

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика