Latest news

23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  1 23:11Бронза медаллари учун кураш: "Болонья" - "Ювентус" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  8 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  78 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  5 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3

"Чемпионлик учун курашда давом этамиз. Жамоани ичидаги гап шу ерда қолиши керак" — "Қизилқум"нинг сербиялик топилмаси яна нималар деди? News

"Чемпионлик учун курашда давом этамиз. Жамоани ичидаги гап шу ерда қолиши керак" — "Қизилқум"нинг сербиялик топилмаси яна нималар деди?

Никола Лазаревич бошчилигидаги "Қизилқум" танаффусга кўтаринки кайфиятда йўл олди.


Жиззахда "Сўғдиёна" йирик ҳисобда таслим қилинган учрашувдан сўнг биринчи даврада жамоанинг ҳақиқий етакчисига айлана олган Александар Станиславлевични интервьюга таклиф қилдик. Дарҳақиқат сербиялик ярим ҳимоячининг ортда қолган ўйинлардаги статистикаси ажойиб эканлигини кўришимиз мумкин, у рақиблар дарвозасини 5 бор ишғол қилди ва 7та голга ассистентликни амалга оширди. 



- Александар дастлаб "Сўғдиёна" билан учрашув ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Шу куни мезбонларда чарчоқ аломатлари сезилгани ва бор кучи билан ўйнамагани "Қизилқум"нинг фойдасига ишладими?

- Аввало бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Ушбу учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўргандик. 

- Ушбу учрашувга қадар жамоанинг ички муҳити яхши эмаслиги ҳақида хабарлар чиққанди...

- Клуб ва жамоадаги вазиятга келсак, буни оммага чиқариш шарт эмас. Шу ерда қолиши керак. Барчасини ёпиқ эшиклар ортида ҳал қиламиз. 

- Навоийда "Пахтакор"дан учралган мағлубиятдан сўнг клубдагилар билан низо юзага келгани ҳақиқатми? 

- Албатта, "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг норозилик кайфияти йўқ эмасди. Муҳими клубдаги асосий персоналлар бизда яхши жамоа борлигига ишонишади. Ҳар бир ўйинда ғалаба кутишади. Бу тушунарли ва табиий ҳолат.


- Биринчи даврадаги натижадан қониқдингизми?

- Фикримча биринчи даврада яхши қатнашдик. Гарчи бир нечта ўйинларда мағлубиятга учраган бўлсакда, чемпионлик учун курашда давом этяпмиз. Бундан ҳам яхшироқ натижа қайд этишимиз мумкин. Иккинчи даврани Жиззахда қолган жойидан давом эттирамиз. 

- Ўзбекистон Суперлигасида дебют қилдингиз. Бу борадаги таассуротларингиз қандай?

- "Қизилқум" ўйнаётганимдан хурсандман. Бизда яхши жамоа бор. Буни юқорида ҳам айтдим. Муҳими футболчиларнинг характери аъло. Мазкур омил менга янада қулайликлар туғдирмоқда. 

- Ҳакамлик ва ташкилий ишларга қандай баҳо берасиз?

- Ҳакамликдан кўнглим тўқ. Улар имкон қадар ўйинларни хатосиз бошқаришга ҳаракат қилишмоқда. Барчаларига раҳмат.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика