Latest news

17:03Эндрик таништирув маросимига 43 минг мухлис келди  0 16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  2 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  1 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  14 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  8

Чемпион бўлиш вақти келди — "Навбаҳор" янги мавсумга тайёрми? Бабаянни нима муаммо қийнамоқда? News

Чемпион бўлиш вақти келди — "Навбаҳор" янги мавсумга тайёрми? Бабаянни нима муаммо қийнамоқда?

Tags :  Навбаҳор
Мамлакатимизда совуқ кунлар ортда қолиб, баҳор нафаси қалбларни илитмоқда. Келаётган ҳафта эса футболимизда ҳам уйғониш палласи бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Футбол баҳорини "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ОЧЛдаги ўйинлари орқали бошлаб беришади. Айниқса "лочинлар"нинг дебют мавсумида гуруҳдан чиқиши ва "Ал Ҳилол" билан тенгма-тенг беллашиши қитъа аҳлини эътиборини тортиб бўлди. Шундай экан улардан янада яхши натижалар кутилиши табиий. "Лочинлар" стартдаги саудияликлар синовига тайёрми? 

ОЧЛ гуруҳ босқичини эслаб ўтамиз 

"D" гуруҳидан ўрин олган "Навбаҳор" илк турдаёқ "Ал Ҳилол" майдонидан очко билан қайтишни уддалади. Кейинги турларда "Мумбай Сити", "Нассажи Мазандаран" мағлуб этилди. Фақат 1та ўйинда енгилган "лочинлар" 13 очко билан энг яхши иккинчи ўринлар орасида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди. Демак, натижалар билан танишинг.

"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 1:1

Голлар: Ал Булайҳи 90+10 - Тома Табатадзе 52

"Навбаҳор" - "Мумбай Сити" 3:0

Голлар: Жамшид Искандеров 52, Жасур Яхшибоев 58, Дониёр Абдуманнопов 88

"Навбаҳор" - "Нассажи Мазандаран" 2:1

Голлар: Остон Ўрунов 74, Абди (автогол) 90+7 - Реза Азади 44

"Нассажи Мазандаран" - Навбаҳор" 1:3

Голлар: Реза Азади 68 - Игорь Голбан 7, Остон Ўрунов 21, 48

"Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" 0:2

Голлар: Малком 68, Салим Ал Давсари 85

"Мумбай Сити" - "Навбаҳор" 1:2

Голлар: Эл Хайати 15 - Жамшид Искандеров 29, Йован Жокич 45+3

"Навбаҳор"ни кимлар тарк этди? Муаммоли позиция қайси?

Жамоа сезиларли йўқотишларга учради. Ўтган мавсумда асосий фигурага айланган Остон Ўрунов, Жасур Яхшибоев, Игорь Голбан, Темурхўжа Абдухолиқов, Даврон Хошимов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга қарор қилди. Остон Ўрунов ўтган мавсумда наманганликларнинг энг яхши футболчиси бўлди ва 9та гол билан тўпурарликни ҳам қўлга киритди. Шунингдек, Лука Чермель, Шаҳбоз Жўрабеков, Дониёр Абдуманнопов, Милош Милович, Игнатий Нестеров ҳам "Навбаҳор" сафини тарк этди. Уларнинг ўрнига Руслан Жиянов, Сияваш Ҳақназарий, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Гиоргий Никабадзе, Александр Лобанов таклиф этилди. Сайфиев ва Ҳамробеков шубҳасиз "Навбаҳор"нинг қишдаги энг муҳим трансфери бўлди. Бу орқали Самвел Бабаян чап қанот ва таянч зонасидаги муаммони бартараф этди.

 Ҳозирда Самвел Бабаян олдида ўнг қанот ҳимоясини қандай тўлдириш бош оғриқ бўлиб турибди. "Олимпик" футболчиси Саидазамат Мирсаидов мураббийнинг режаларидан ўрин олган ва ўнг қанот ҳимояси унга ишониб топширилаётганди. Лекин "Олимпик" кутилмаганда футболчисини ортга қайтарди ва бу режаларга таъсир қилгани аниқ. Биринчи тахминим Иброҳим Йўлдошевни чап қанот, Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанотда. Иккинчиси Жамшид Болтабоевни ўнг қанот ҳимояда кўришимиз ҳам мумкин. Яна бир муаммо бу марказий ҳимоя. Шахсан мен учун бу ҳам жумбоқли бўлиб турибди. Голбан ва Миловичнинг кетиши ҳимоядаги муаммоларни кўпайтирди. Шу боис Филип Ивановичнинг ёнига ким тушиши ўйлантирмоқда. Агарда Болтабоев ўнг қанотдан жой олса, у ҳолда Йўлдошев Иванович билан мудофаа марказида ҳаракат қилади. Ҳужумда Тома Табатадзе ва Гиорги Никабадзе бор. 

Тараддуд Туркияда. Назорат учрашувларидаги натижаларга назар

3 январь куни Тошкентда жамланган жамоа аъзолари 5 январь куни Анталияга йўл олди ва 6 февраль кунига қадар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Назорат учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди. 

"Оренбург" - "Навбаҳор" 2:2

"Навбаҳор" — "Мауэнсе" 2:0

"Кубань"  — "Навбаҳор"  1:0

"Гэлакси" - "Навбаҳор" 5:0

"Навбаҳор" — "Спартак" (Варна) 1:2

"Навбаҳор" — "Қизилжар" 1:2

Чемпион бўлиш вақти келди 

"Навбаҳор" сўнгги икки мавсумда чемпионликка яқин келди. Лекин сўнгги паллада бир нечта очко етмади. Дарҳақиқат, Самвел Бабаян бошчилигида кетма-кет икки йилдан буён кучли учликдан жой олиб келаётган "лочинлар"ни бу йил чемпионликдан бошқа нарса қониқтирмаслиги табиий. Таништирув маросимида ҳам Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам буни таъкидлаб ўтди. Лекин ундан аввал ОЧЛда "Ал Иттиҳод" тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Халқаро майдондаги муваффақиятли старт Суперлигада ҳам ҳамроҳ бўлса ажаб эмас.

"Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шу боис ҳар қандай рақибни ютишимиз керак. Чемпионлик йўлида ҳар бир рақиб муҳим ҳисобланади. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман",- дейди жамоанинг янги аъзоси Гиорги Никабадзе.

"Агентим менга алоқага чиқиб, “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлаётганини айтди ва узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жамоа аъзосига айландим. жамоанинг машғулотида қатнашдим, ҳаммаси аъло даражада! “Навбаҳор”да аввал ҳам турли жамоаларда мен билан бирга ўйнаган футболчилар кўп. Шу боис, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Албатта, эски дўстларим билан бир жамоада ўйнашим, мен учун ҳам, “Навбаҳор” учун ҳам бир томондан яхши деб ҳисоблайман",- дейди Фарруҳ Сайфиев.

Тахминий таркиб

Айни пайтдаги мавжуд футболчилардан келиб чиқиб "Навбаҳор"нинг "Ал Иттиҳод" билан ўйин учун асосий таркибини тахмин қилишга ҳаракат қилиб кўрдик. Бу албатта тахмин ва ўйинда умуман бошқача жойлашув, схема ва футболчилар ўрин олиши ҳам мумкин. 

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Иброҳим Йўлдошев, Филип Иванович, Фарруҳ Сайфиев, Жамшид Болтабоев, Одил Ҳамробеков, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Руслан Жиянов, Сияваш Ҳақназарий,Тома Табатадзе


Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика