“Челси” ва ПСЖ “Порту” футболчиси учун курашади
05 mar 2020 09:50
News
“Челси” ва ПСЖ “Порту” футболчиси учун курашади
Алекс Теллес фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
“Порту”нинг 27 ёшли ҳимоячиси Алекс Теллесга “Челси” ва ПСЖ жиддий қизиқиб қолди. Иккала клуб ҳам чап қанот ҳимоячисини ёзги трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Теллеснинг “Порту” билан амалдаги шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади. Футболчининг ўзи клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортган ва фаолиятини бошқа клубда давом эттириш истагини билдирган.
Жорий мавсум футболчи Португалия чемпионати доирасида 22 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
Link :
Source : FootballHD
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments