“Челси” ҳимоячиси “Ливерпуль” қизиқишлари доирасида News

“Челси” ҳимоячиси “Ливерпуль” қизиқишлари доирасида

Мерсисайдликлар Антонио Рюдигерни кузатишмоқда.

«Mundo Deportivo»  хабарига кўра, “қизиллар” ҳимоячига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Аммо 27 ёшли ҳимоячи учун Клопп жамоаси қанча маблағ таклиф этаётганлиги ҳозирча очиқланмаган.

Рюдигер 2017 йилнинг ёзидан буён “Челси” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 35 миллион евро эвазига “Рома”дан “Челси”га кўчиб ўтганди. 2019/2020 йилги мавсумда у “аристократлар” сафида барча турнирларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика