"Челси" 85 млн фунтлик трансферга қўл уришга тайёр
05 aug 2022 12:48
News
"Челси" 85 млн фунтлик трансферга қўл уришга тайёр
"Челси" "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофана бўйича таклифини кўтаришга тайёр.
Олдинроқ, лондонликлар 62 миллион фунт стерлинг миқдорида таклиф беришган, аммо у рад этилганди. "Челси" эндиликда "Лестер"га 21 ёшли француз учун 85 миллион фунт таклиф қилишга тайёр.
Футбол тарихидаги энг йирик ҳимоячи трансфери Харри Магуайр номи билан боғлиқ. У 2019 йилда "Лестер"дан МЮга 78,3 млн фунт стерлинг эвазига ўтганди.
Фофананинг "тулкилар" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ҳимоячи ўтган мавсум "Лестер" сафида барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments