Latest news

12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  0 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  0 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  1 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  12 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  24 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  12 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида News

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида

Юртимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом ва баркамол руҳда вояга етишлари, иқтидор ва салоҳиятларини тўла намоён этишлари учун кенг шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилаётир.

Айниқса, болалар футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани кундалик ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маҳаллалар ёшлари, хусусан, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика турнири ана шу саъй-ҳаракатлар самараси саналади.

Айни дамда, жойларда ушбу турнирнинг учинчи босқичи ниҳоясига етмоқда. Энг кучли жамоалар сўнгги босқич иштирокчисига айланмоқда. Бунинг баробарида, байрамона тарзда уюштирилаётган учрашувлар футбол ихлосмандларида катта таассуротлар қолдираётир.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати стадионида ташкил этилган Хоразм вилояти босқичи ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда воҳанинг шаҳар ва туманлари босқичларида ғолиб чиққан 11 та жамоа олимпия тизимида яшил майдонда ўзаро куч синашди. Шундан, омадли иккитаси финалда рўпара келди. Ҳал қилувчи учрашувда Қўшкўпир туманининг Хонобод қишлоғидаги “Дурдона” маҳалласи ва Ҳазорасп туманининг “Мухомон” қишлоғидаги шу номдаги маҳалла ёшлари республика босқичига бериладиган ягона йўлланма эгасини аниқлаб олишди. Бу ўйинда фаолроқ ҳаракат қилган мухомонлик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада, “Мухомон” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтда ўтказиладиган “Чарм тўп” турнирининг якуний босқичи қатнашчилари сафидан жой олди. Қўшкўпир туманининг “Дурдона” маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллаган бўлса, фахрли учинчи ўрин Хонқа туманининг “Гулғунча” маҳалласи жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ғолиб ва совриндор жамоаларни эришган муваффақияти билан қутлаб, “Дурдона” маҳалласининг ёш футболчиларига республика босқичида ҳам омад тилади. Ўз навбатида бу жамоаларга бошқарманинг тегишли даражадаги дипломлари, шунингдек совғалар топширилди.

Кези келганда таъкидлаш жоизки, Хоразм воҳасида “Чарм тўп-2019” турнирининг дастлабки босқичларини юқори савияда ташкил этилишида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят футбол ассоциацияси бош-қош бўлишди.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика