Latest news

17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  4 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  28 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  6

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси якуний босқичда News

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси якуний босқичда

Tags :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон йиғилиш баёни билан мамлакатимиз миқёсида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ўртасида футбол мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш вазифаси белгилаб берилганди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан кўзланган бош мақсад – аввало юртимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшлар, айниқса уюшмаган ёшларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, уларга ўз иқтидорини намоён этишлари учун катта майдон яратиб беришдан иборат. Олдинга ўтиб айтиш керак, вазифа ортиғи билан уддаланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, футбол дунёда энг севимли ва оммалашган спорт тури саналади. Бежиз унга “миллионлар ўйини” дея таъриф берилмаган. Юртимизда ҳам чарм тўп ихлосмандлари жуда кўп. Шунинг учун бўлса керак, маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ўтказиш ғояси юртдошларимиз томонидан жуда яхши кутиб олинди.

Асосий ижрочилари сифатида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси белгиланган мазкур мусобақа тўрт босқичда ташкил этилди.


Биринчи босқич – 26-31 июль кунлари маҳаллалар ўртасида ўтказилган бўлса, иккинчи босқич эса 2-10 август оралиғида туман ва шаҳарлар босқичида ташкил этилди. 10-20 августга белгиланган учинчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида ғолиблар сараланди. “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг учинчи босқичи жойларда юқори савияда ташкил этилди. Бу борада биринчи бўлиб Тошкент шаҳридан Республика босқичида пойтахт шарафини ҳимоя қиладиган жамоа аниқланган бўлса, улар бошлаган ишни қолганлар ҳам давом эттиришди ва қисқа муддатда барча ҳудудлардан энг кучли жамоалар саралаб олинди. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш жоиз, ўйинлар юксак савияда, кескин ва муросасиз курашлар остида кечди.

Спорт мусобақасида ғолиб томон аниқлангани каби мағлуб ҳам топилади. Бироқ, ҳар доим ҳам мағлубиятга учраган жамоа айбни ўзидан ахтаравермайди, аксинча, ҳакам ёки ташкилотчилар “айбдор”га чиқарилаверади. Аммо, “Чарм тўп” футбол мусобақаларида бундай ҳолатлар деярли кўзга ташланмади. Бу эса мусобақа анча юқори, профессионализмга хос даражада ташкил этилганидан далолат.

25 августдан бошлаб пойтахтимизда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг ҳал қилувчи тўртинчи босқич ўйинларига старт берилади. Унда саралаш босқичининг якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида энг зўр, деб топилган 14та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Мусобақанинг ҳал қилувчи гуруҳ босқич ўйинлари 25-27 август кунлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ўтказилади. Мухлислар ўз суюклиларини бемалол қўллаб-қувватлашлари учун ўйинларга кириш бепул қилиб белгиланди.



Ниҳоят финал ўйини 28 август куни соат 18:00да “Миллий” стадионда бошланади. Мамлакатимизнинг бош аренасида тўп тепиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Шу маънода “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал ўйини иштирокчилари ўзларини профессионал чарм тўп усталаридек ҳис қилишлари учун ажойиб имконият тақдим этилмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 28 август оқшомида “Миллий” стадионга келган мухлислар аввало қизиқарли футбол ўйинига гувоҳ бўлишади. Шу билан бирга ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастури уларга унутилмас онларни тақдим этишига шубҳа йўқ.


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика