Latest news

15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  7 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  38 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси якуний босқичда News

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси якуний босқичда

Tags :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон йиғилиш баёни билан мамлакатимиз миқёсида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ўртасида футбол мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш вазифаси белгилаб берилганди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан кўзланган бош мақсад – аввало юртимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшлар, айниқса уюшмаган ёшларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, уларга ўз иқтидорини намоён этишлари учун катта майдон яратиб беришдан иборат. Олдинга ўтиб айтиш керак, вазифа ортиғи билан уддаланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, футбол дунёда энг севимли ва оммалашган спорт тури саналади. Бежиз унга “миллионлар ўйини” дея таъриф берилмаган. Юртимизда ҳам чарм тўп ихлосмандлари жуда кўп. Шунинг учун бўлса керак, маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ўтказиш ғояси юртдошларимиз томонидан жуда яхши кутиб олинди.

Асосий ижрочилари сифатида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси белгиланган мазкур мусобақа тўрт босқичда ташкил этилди.


Биринчи босқич – 26-31 июль кунлари маҳаллалар ўртасида ўтказилган бўлса, иккинчи босқич эса 2-10 август оралиғида туман ва шаҳарлар босқичида ташкил этилди. 10-20 августга белгиланган учинчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида ғолиблар сараланди. “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг учинчи босқичи жойларда юқори савияда ташкил этилди. Бу борада биринчи бўлиб Тошкент шаҳридан Республика босқичида пойтахт шарафини ҳимоя қиладиган жамоа аниқланган бўлса, улар бошлаган ишни қолганлар ҳам давом эттиришди ва қисқа муддатда барча ҳудудлардан энг кучли жамоалар саралаб олинди. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш жоиз, ўйинлар юксак савияда, кескин ва муросасиз курашлар остида кечди.

Спорт мусобақасида ғолиб томон аниқлангани каби мағлуб ҳам топилади. Бироқ, ҳар доим ҳам мағлубиятга учраган жамоа айбни ўзидан ахтаравермайди, аксинча, ҳакам ёки ташкилотчилар “айбдор”га чиқарилаверади. Аммо, “Чарм тўп” футбол мусобақаларида бундай ҳолатлар деярли кўзга ташланмади. Бу эса мусобақа анча юқори, профессионализмга хос даражада ташкил этилганидан далолат.

25 августдан бошлаб пойтахтимизда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг ҳал қилувчи тўртинчи босқич ўйинларига старт берилади. Унда саралаш босқичининг якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида энг зўр, деб топилган 14та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Мусобақанинг ҳал қилувчи гуруҳ босқич ўйинлари 25-27 август кунлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ўтказилади. Мухлислар ўз суюклиларини бемалол қўллаб-қувватлашлари учун ўйинларга кириш бепул қилиб белгиланди.



Ниҳоят финал ўйини 28 август куни соат 18:00да “Миллий” стадионда бошланади. Мамлакатимизнинг бош аренасида тўп тепиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Шу маънода “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал ўйини иштирокчилари ўзларини профессионал чарм тўп усталаридек ҳис қилишлари учун ажойиб имконият тақдим этилмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 28 август оқшомида “Миллий” стадионга келган мухлислар аввало қизиқарли футбол ўйинига гувоҳ бўлишади. Шу билан бирга ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастури уларга унутилмас онларни тақдим этишига шубҳа йўқ.


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика