Latest news

19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   5 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  1 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  6 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  220 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1

«Championat.uz» ва МТЖ ўртасидаги футзал шоу News

«Championat.uz» ва МТЖ ўртасидаги футзал шоу

Кеча "Championat.uz" ўқувчилари ҳамда "FIFA.uz" иштирокчиларидан жамланган ҳаваскор футзалчиларимиз, Осиёнинг икки карра кумуш медалларини қўлга киритган ва бир неча карра Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан профессионал футзалчилар билан Юнусобод спорт мажмуасида мириқиб футбол ўйнадилар.
 Бежизга мириқиб сўзига урғу бермадим, футзалчиларимизни  ўқувчиларга бўлган самимий муомуласи учун алоҳида раҳмат айтаман! Самимий рухда ўтган учрашувни ташкил этишда ҳамкорлик  қилган ЎФАга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 

 

Ўзбекистон - Championat.uz 7:7 (пенальтилар серияси 2:6)
Ҳакамлар: Михаил Савочкин, Умид Пўлатов.
Ўзбекистон: Рустам Умаров (2-тайм Нодирхўжа Юлдашев), Константин Свиридов, Артур Юнусов, Бекзод Кенжаев, Ҳамидулла  Ҳасанов, Анвар Қаҳрамонов, Акмал Хўжаев, Шерзод Мажидов, Жаҳонгир Раҳматуллаев
Championat.uz: Нодирхўжа Юлдашев (2-тайм Рустам Умаров), Нодир Элибоев, Дилшод Ирсалиев, Даврон Чориев, Бахтиёр  Номозов, Улуғмурод Рўзиев, Файзулла Сайдуллаев, Фарҳод Қулжонов, Аҳмад Эшматов, Абдумажид Ҳафизов.



Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, сайт шарафини футзалчилардан Нодир Элибоев, Дилшод Ирсалиев, Даврон Чориев ҳимоя  қилдилар. Шунингдек олий тоифадаги ҳакам Бахтиёр Номозов ҳам сайтимиз учун ўйнади. Ўзбекистон футзал терма жамоаси  сафида эса Рустам Умаров, Константин Свиридов, Артур Юнусов, ва ЎФА ходими Жаҳонгир Раҳматуллаев ҳимоя қилдилар.

Шубҳасиз, Рустам Умаров МТЖ шарафини ҳимоя қилиши рақибларимизни энг катта кучлари эди. Боиси оддий, сайт дарвозасида мен эдим. Табиийки мен учун футзалчиларни зарбасига туриб бериш осон эмас. Аммо сал бўлсада ўхшади, футзал чемпионатида  баъзи жамоалар ўз дарвозаларидан 10-15та гол ўтказиб юборадилар. Биринчи бўлим учун 5та гол ёмон эмас. Энг қизиғи катта  футбол ўйнаб юрган ўйинчиларимиз гол ура олмасалар бошларини чангаллаб қолдилар. Раҳматли, Хожибой Тожибой айтган латифа ёдимга тушиб кетди. Гол ура олмасанг, нима қиласан бошингни ушлаб, орқага қайтиб яна тўпни олиб ҳужум қил. Шундан кейин мен гол ўтказмай, Оливер Кан ўтказсинми? Аммо бу шоу эди, гол ура олмаган ҳаваскорларимизга футзалчиларимиз руҳан  далда бўлдилар. Шу жумладан менга ҳам.

 

Иккинчи бўлимда таркибларда кичик ўзгариш бўлди. Мен терма жамоага, Умаров эса сайт жамоасига ўтди. Табиийки гол ўтказиб, сайт ғалабасини таъминлаш учун, бу мен учун айни муддао эди. Лекин ундай қила олмас эдим, қолаверса ЎФА вакили  Жаҳонгир Раҳматуллаевга бу фикримни айтиб қўйгандим. Аммо бари-бир гол ўтказишга мажбур бўлдим. Ҳаммасига Раҳматуллаев  айбдор. Биз-ку ҳаваскорлармиз, аммо бу акамиз ҳам мини футболда ҳимояга қайтишни истамадилар. Ҳуллас ҳисоб дуранг. Аммо бу  келишилмаган. Буни ўйинда иштирок этган ўқувчилар тасдиқлашлари мумкин. Пенальтилар сериясига тўхталиб ўтишни лозим топмадим, гарчанд сайт ғолиб чиққан бўлсада. Чунки ҳамма зарбаларни ўтказиб юбордим.

Ёдингизда бўлса, бундан бир неча ой аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг юлдузлари иштирокида футбол учрашувини  ташкил этган эдик. Ўша ўйинда рақибларимиз сафида Фарҳод Тожиев, Темур Кападзе, Шавкат Саломов, Марат Бикмаев, Ислом  Иномов ва Санжар Турсунов иштирок этган эдилар. Бу ўйинда сайт ўқувчилари ғалаба қозонган эдилар.



Режаларимиз бисёр. Олий лига биринчи давра ўйинлари якунига етгач водий бўйлаб турне ўтказиш ниятимиз йўқ эмас. Албатта бунинг учун, "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Андижон" жамоаларини ҳамкорликлари ас қотади. Режага кўра, сайтнинг энг фаол ўқувчилари ўз вилоятларининг машҳур футбочлиларига қарши футбол ўйнайдилар. Сайт шарафини, "Championat.uz"нинг вилоятдаги фаол ўқувчилари ҳимоя қиладилар.



Бироз ҳангома аралашган мақола муаллифи
Нодирхўжа Юлдашев

 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика