Latest news

14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  0 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  0 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  15 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  15 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  9 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2

Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди News

Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

Кеча сайтимизга 2019 йил Ўзбекистоннинг энг яхши дарвозабонини аниқлаш борасида сўровнома жойлаган эдик.

14 мингга яқин ўқувчи иштирок этган сўровномада "Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматов 15 фоиз овоз билан учинчи ўринни эгаллади. 2001 йилда туғилган посбон 2019 йил Суперлигада дебют қилди ва бу мавсум майдонга тушган энг ёш дарвозабонга айланди. Неъматов 17та ўйинда майдонга тушди ва 18та гол ўтказиб юборди. 4та учрашувда рақиблар у қўриқлаган дарвозага гол ура олишмади. Ҳакамлар мавсум давомида Неъматов дарвозаси томон иккита пенальти белгилашди. Эътиборлиси иккала пенальтини ҳам Абдувоҳид қайтаришга муваффақ бўлди.


Иккинчи ўринни эса "Пахтакор" билан чемпионликка эришган Элдорбек Суюнов эгаллади. Унга 19 фоиз ўқувчимиз овоз берган. Мавсум аввалини жароҳат туфайли ўтказиб юборган Суюнов Суперлигада 11та учрашувда "шерлар" дарвозасини қўриқлади ва атиги 3та гол ўтказиб юборди. Суюнов 8та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.


"Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра Ўзбекистонда 2019 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Унга сўровномада иштирок этганларнинг 23 фоизи овоз берди. Юсупов бу мавсум Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушди ва бу борада етакчига айланди. "Лочинлар" посбони жами 19та гол ўтказиб юборди ва 8та учрашувда ўз дарвозасидан умуман тўп олиб чиққани йўқ. Ўткир чемпионат давомида 5та пенальтидан иккитасини қайтаришга эришди ва бу борада Неъматов билан бирга энг яхши натижа қайд этди.



 

Сўровномада иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Навбатдаги сўровномаларимизни кутинг. 

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика