Latest news

19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  12 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1

“Цементчи”да бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда ФОТО News

“Цементчи”да бир қатор тажрибали футболчилар кўрикдан ўтмоқда ФОТО

Tags :  Цементчи
Навбатдаги йиғинни Фарғонада давом эттираётган “Цементчи” режа асосида кунига икки маҳалдан “Истиқлол” стадиони ёнида машғулотларни олиб бормоқда.

Йиғин давомида ўтган мавсумда жамоада ҳаракатланган ва ҳозирда шартнома муддати якунига етган бир қатор футболчилар билан дўстона хайрлашилиб, таркибга эса бир қатор янги футболчилар таклиф этилди.

Бугунга қадар жамоа таркибига “Қизилқум” жамоасидан Шукурали Пўлатов ва Отабек Исроилов, сўнгги жамоаси “Бухоро”да ўзининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирган  дарвозабон Сардор Қобулжонов,  “Навбаҳор”дан фарғоналикларга яхши таниш бўлган Аббосбек Махсталиев  ва Саиджон Абдужабборов, “Бунёдкор” ёшлар жамоаси аъзоси Иброҳим Ғофуров, ўтган мавсумда “Андижон” таркибида ишончли ўйинлар ўтказган ҳимоячи Қаҳрамон Муҳаммаджонов ва ўтган мавсумни Малайзиянинг АТМ жамоасида ўтказган яна бир фарғоналик ҳимоячи Иқбол Бобохоновлар келиб қўшилган.

Кечаги машғулотларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасидан Сардор Қаҳҳоров ҳам келиб қўшилди.

Ушбу футболчиларнинг баъзилари билан жамоа келишувга эришди, йиғин давомида мураббийларда ижобиий таассурот қолдирган бошқа футболчилар ҳам жамоа таркибига киритилиши мумкин.

Ҳозирда мураббийлар жамоага яна бир нечта футболчиларни таклиф этишган, тез кунда ушбу футболчилар ҳақида ҳам маълумотларни бериб борамиз.








Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика