Latest news

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

“Цементчи”: Таркибда жуда катта ўзгаришлар бор News

“Цементчи”: Таркибда жуда катта ўзгаришлар бор

Tags :  Цементчи
Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси биринчи давранинг энг сўнгги учрашувини 2 июль куни Қувасойда Хаққулободнинг “Норин” жамоасига қарши ўтказгандан сўнг (2:0) футболчиларга кичик таътил берилган эди.

Кеча тушдан сўнг жамоа аъзолари ўз қароргоҳида дастлабки машғулотларни ўтказишди.  
   
Жамоа мураббийлари ва раҳбарияти иккинчи давра ўйинлари олдидан бўладиган таёргарликка алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Хусусан йиғин бошидан жамоада пухта ишланган режалар асосида иш бошладилар ва машғулотлар ўташни бошладилар.  

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, мураббийлар биринчи даврада ҳаракат қилган бир неча ўйинчилар, хусусан қувасойлик марказий ҳимоячи Дилшод Эминов, ярим ҳимоячи Алишер Файзуллаев, марказий ҳимоячи Даврон Маматовлар ҳамда ушбу мавсум бошида жамоа таркибига келиб қўшилган футболчилар Андижоннинг “Андижон” жамоасидан дарвозабон Элдор Исабоев ва ярим ҳимоячи Шукурилло Жумабоев, Наманган вилоятининг “Косонсой” жамоасидан келган тажрибали ҳужумчи Абдураззоқ Жўраев ва ярим ҳимоячи Азизбек Маткаримов, Нукуснинг “Орол” жамоасидан таклиф этилган ҳужумчи Нурлибек Таласбоев, иккинчи лига вакили Чилонзорнинг “Чилонзор”  жамоасидан ҳужумчи Сардор Суюнов, Фарғона шаҳрининг БЎСМдан келиб қўшилган Файзулло Жуманқўзиевлар билан жамоа ўзаро келишган ҳолда хайрлашишга қарор қилдилар.

Жамоани тарк этган ўйинчилардан ҳужумчи Нурлибек Таласбоев олий лига вакили “Машьал” жамоасида, ярим ҳимоячи Шукурилло Жумабоев эса “Қизилқум” жамоалари кўригида бўлиб турибдилар.

Табиийки жамоанинг илк кунида йиғинга бир қатор янги футболчилар келиб қўшилган. Олий лига вакили Тошкентнинг “Металлург” жамоаси ёшлари таркибидан марказий ярим ҳимоячи Суннатилло Эрматов ва марказий ҳимоячи Аъзам Самижонов, биринчи лига вакили “Уздонгжу” жамоасидан ярим ҳимоячи Фехруз  Салоҳитдинов ва дарвозабон Дилмурод Мамаюсупов, “Локоматив БФК” жамоасидан Шохрух Бахромов, “Оқ-тепа” жамоасидан Зафар Қорақулов, “Зомин” жамоасидан Ислом Битўраев, “НБУ Осиё” жамоасидан ҳужумчи Аваз Рахматуллаевлар жамоанинг йиғинига келиб қўшилдилар.

Илгари “Цементчи” таркибида ҳаракат қилган ва биринчи даврани “Ёзёвон лочинлари” жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Давлатбек Ёрбеков ва 2015 йил Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси дарвозасини қўриқлаган, хозирда иккинчи лига вакили “Боғдод” жамоаси дарвозабони Дониёр Усмоновлар ҳам жамоа базасига етиб келдилар. Ушбу ўйинчилардан ташқари яна бир қатор ёшлар Тошкентнинг “Намуна” жамоасидан ярим ҳимоячи Давлат Рашидов, Тошкентнинг Шайхонтохур тумани жамоасидан ёш ҳужумчи Иброҳим Номонов, Фарғонанинг Олтариқ туманидан ярим ҳимоячи Рўзмат Умрзақов, Фарғона БЎСМдан ярим ҳимоячи Шохрух Ғаниев, “Бунёдкор” тарбияланувчиларидан марказий ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаев, ҳужумчи Иномов Билол, марказий ярим ҳимоячи Аҳмаджонов Отабек ҳам “Цементчи” йиғинида қатнашаётганини таъкидлаш жоиздир.

Мураббийларнинг режасига кўра, йиғин давомида синов-назорат учрашувларини ҳам ўтказиш кўзда тутилган. Хусусан 17 июль куни Қувасойда “Нефтчи” ёшлар жамоасига қарши майдонга чиқилса, 21 июлда Қўқонда “Қўқон 1912” ёшлари билан куч синашадиган бўлиб турибди.
 
Зуҳриддин Абдуллажонов тайёрлади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика